Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда қарийб 3 минг бола турли жиноятлар қурбони бўлди, шу жумладан 12 ёшгача бўлган болаларнинг сони 40 фоиздан зиёдни ташкил қилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда 2872 нафар вояга етмаган шахс турли жиноятлардан жабр кўрди. Шу жумладан, 1225 нафар (42,7%) 12 ёшгача бўлган болалар эди.
Жабрланувчилар орасида 1475 нафари ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 956 нафари унча оғир бўлмаган, 284 нафари оғир ва 157 нафари ўта оғир жиноятлар қурбони бўлган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ортиб бораётганини таъкидлади. «Афсуски, жабрланувчилар кўп ҳолларда айбланади ёки сукут сақлашга мажбур қилинади. Биз айнан шу сукут маданиятига қарши қатъият билан курашишимиз зарур», — деди у.
Оллоёровнинг сўзларига кўра, агентлик ишонч телефонига келган мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан уч баробарга кўпайган. Шунингдек, интернет орқали содир этилган жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда ва педагог ҳамда тарбиячилар болаларни ҳимоя қилиш мажбуриятларини бажармаслик учун жавобгарликка тортилиши белгиланган.