Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманида қурилаётган “Чимён” умуммавсумий курорти билан танишиб, унинг ҳудуд туризм салоҳиятини ошириш, минглаб иш ўринлари яратиш ва маҳаллий аҳоли учун барқарор даромад манбаи таъминлашдаги аҳамиятини қайд этди.
 
                    Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қурилаётган “Чимён” халқаро умуммавсумий курорти имкониятлари билан танишди.
Сўнгги йилларда ҳудудда туризм инфратузилмаси кенг ривожланиб, Амирсой, Чиноркент, Чорвоқ дарвозаси каби йирик мажмуалар, замонавий меҳмонхоналар ва дам олиш масканлари ишга туширилган. Эндиликда улар қаторига Франциянинг MND компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Чимён” курорти ҳам қўшилмоқда. Лойиҳа учун 1 278 гектар майдон ажратилган.
Мажмуа доирасида меҳмонхоналар, апарт-отеллар, ресторанлар ва денгиз сатҳидан 3 300 метр баландликкача осма дор йўли қурилади. Бу ерда қиш фаслида чанғи ва сноуборд, йилнинг қолган даврида эса тоғ сайёҳлиги ва ҳордиқ чиқариш имкониятлари яратилади.
6 қаватли, 320 ўринли меҳмонхона “Wyndham” бренди билан бошқарилиб, йилига ўртача 45 минг туристга хизмат кўрсатиши мўлжалланган. Шунингдек, 7 ва 5 қаватли апарт-отеллар, 7 қаватли меҳмонхона ва 2 қаватли ресторан қурилиб, уларда йилига 54 мингдан ортиқ меҳмонни қабул қилиш режалаштирилган. Мажмуада 100 дан зиёд киши иш билан таъминланади.
Ҳудуддаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш мақсадида автомобиль йўллари ҳам янгиланмоқда. Хусусан, 1 450 метрлик туннел, 2 та кўприк ва пиёдалар йўлаклари барпо этилмоқда. Бу йўл транспорт ҳаракатини енгиллаштириб, хавфсизликни таъминлайди ҳамда туристлар оқимини оширади.
“Чимён” курорти фаолияти самарасида хизмат кўрсатиш соҳасида минглаб иш ўринлари яратилади, маҳаллий аҳоли учун барқарор даромад манбаи пайдо бўлади. Ушбу лойиҳа нафақат туристларга қулайлик яратади, балки Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва инвестициявий жозибадорлигини ҳам оширади.
 
       
       
       
       
 
                      
                                
                                
                                 
                            .jpg) 
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
 
                