Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Наманган вилоятида олиб борилган тезкор тадбир давомида контрафакт ва ҳужжатсиз дори воситалари сақланган омборхоналар фош этилди. Улардан умумий қиймати 7,2 миллиард сўмга тенг 100 мингдан ортиқ қути дори топилди ва ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонуний чоралар кўрилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Наманган вилояти божхона бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда ноқонуний дори савдоси фош этилди.
Маълум бўлишича, Уйчи туманида яшовчи 1985, 1992 ва 1993 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, контрафакт ва сифат сертификатисиз дори воситаларини ноқонуний сотиш билан шуғулланиб келган.
Тезкор тадбир давомида уларга тегишли Наманган шаҳри ва Уйчи туманидаги 5 та яширин омбор кўздан кечирилди.
Натижада, Хитой, Россия, Хиндистон, Франция, Италия, Туркия, Вьетнам, Исроил, Польша, Украина, Германия ва бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилган, ҳужжатсиз ва контрафакт ҳисобланган дори воситалари аниқланди. Уларнинг умумий ҳажми 102 640 қути (1267 турда) бўлиб, тахминий қиймати 7,2 млрд сўмни ташкил этган. Шунингдек, кучли таъсир этувчи моддалар қаторига кирувчи “Тестостерон” ва “Ретоболил” препаратлари ҳам омбордан топилган.
Аниқланишича, мазкур дорилар Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали мамлакатга ноқонуний олиб кирилган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-3 ва 251-1-моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилган. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.