Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Тушунамиз, сизнинг фарзандингиз мактабга қиммат “иномарка”да боради!» – блогер Нозим Сафари болаларни аёзли кунларда ўқишга чорлаётган ҳокимларга мурожаат қилди
Фарғона вилоятидан ташқари деярли барча ҳудудлардаги мактабларда 11 январдан ўқишлар бошланиши маълум қилинди.

Блогер Нозим Сафари қишки таътил муддатини узайтириш ваколати берилган ҳокимларга мурожаат қилди.
“Жаноб ҳокимлар, тушунамиз, сизнинг фарзандингиз “иномарка”да энг қиммат мактабга боради. У ерда иссиқ ва қордан тозалангандир. Лекин оддий аҳолининг жуда кўпчилигида ундай эмас. Мактабига ярим соат пиёда юрадиган инсонлар бор, иссиқ кийими борми, йўқми, мактабга элтувчи йўл тозаланганми, мактаб иссиқми, хабарингиз борми ўзи?
Сал чиқиб оммага маълумот беринг. Тилга киринг. Тонгда ерлар музлаб, мактабга кетаётиб бола йиқилиб, жароҳатланса сиз жавоб берасизми? Сал ақлни ишлатинг, салгина. Биласиз, таътил узайтирилган, эртадан бошлаб нима қиласиз? Ўқитувчиларни ҳам, ўқувчиларни ҳам қийнаяпсиз”, деб ёзган блогер.
Шунингдек, у қадриятсиз, ўлчовсиз, қарорларга беҳурмат ҳокимлар ҳақида фикр билдирган.
“Ҳокимликлар бугунги кун якунига етишига 1,5 соат қолганда мактаблар эртадан бошланиши эълон қиляпти. Юқорида эслаб ўтганимиз — «аномал совуқда йиғилиш ўтказмайдиган» ҳокимга қарашли туманлар айниқса.
Болалар ухлаб бўлган, ҳойнаҳой ҳозир боласини уйғотиб, «эртага мактабга борасан», деяётгандир. Баъзи вилоятларда шу ҳам эълон қилинмади. Сув қуйгандек жим-жит.
Ҳокимларда на қадрият, на ўлчов, на қарорга ҳурмат бор. Болалар қийналади эртага. «Ўқиш қачон?», деганда 12 хил жавоб берилмаслиги керак. Тизимнинг ҳолатини кўрсатиб қўймоқда бу. Зудлик билан зарур чора керак”, деган Сафари.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятидан ташқари деярли барча ҳудудлардаги мактабларда 11 январдан ўқишлар бошланиши маълум қилинди.
Яна бошқа блогер Хушнудбек Худойбердиев ҳозирча сукут сақлаган “Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах, Навоий, Наманган ва Тошкент вилояти ҳокимликларига эртага мактаб ва боғчалар очиладими ёки таътил давом этадими” деб савол берган.
“Ушбу ҳокимликлар ҳалигача бир қарорга кела олмадими ёки маълумотни жамоатчиликка айтмоқчи эмасми? Балки эртага дарслар бошланишини эртадан кейин айтмоқчидирсизлар? Ёки эртага эрталаб соат 8:00 да “Ярим соатдан кейин дарс бошланади, ҳамма келсин” деб эълон берасизларми?”, дея ёзади Худойбердиев.



