Сўнгги янгиликлар
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари орқали сотиладиган АИ-80 русумли автобензин ҳажмлари оширилди
2023 йил 9 январь куни 3,7 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,2 минг тонна Бухоро ва 0,5 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.

2023 йил 9 январь куни 3520 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 2600 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 920 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди. Бунда, ҳар бир тонна Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи(Бухоро НҚИЗ)дан қўйилган автобензин учун нарх 6295 минг сўмдан, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХКдан эса 6295 минг сўмдан шаклланди.
Бугун, 10 январь куни биржа савдоларида жами 3975 тонна АИ-80 автобензин сотилиши режалаштирилди, шундан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 3 000 тонна ва “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК томонидан 975 тонна.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган. Январь ойи давомида нефть базаларга жами 27041 тонна, жумладан 9 январь куни 2777 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2023 йил 9 январь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 5288 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 205 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2622 тонна, Андижонда 278 тонна, Бухорода 331 тонна, Жиззахда 182 тонна, Қашқадарёда 165 тонна, Навоийда 168 тонна, Наманганда 378 тонна, Самарқандда 144 тонна, Сурхондарёда 211 тонна, Сирдарёда 186 тонна, Фарғонада 210 тонна ва Хоразм вилоятида 208 тонна.
Нефтни қайта ишлаш заводларида 75,1 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 60,6 минг тонна ва Фарғона заводида 14,5 минг тонна.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати



