Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Қашқадарёда ҳамқишлоғи томонидан калтакланган аёл шифохонада вафот этди
Шаҳрисабз туманидаги содир этилган жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олганлар маҳалла фаоллари, қариндошлар ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани мудҳиш жиноятни юзага келишига сабаб бўлгани танқид остига олинди.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида мудҳиш жиноят содир этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Шаҳрисабз тумани “Тепар” маҳалласида яшовчи ҳамқишлоқлар очиқ дала майдонига боришиб, шу ерда ўзаро оғзаки тортишиб қолишган.
Натижада ўртада баҳслашув юзага келиб, бир-бирини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилганлиги сабабли эркак аёлни уриб, тан жароҳати етказган.
Эртаси куни жабрланувчи шифохонага олиб борилгач, шифокорлар кўрсатган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ ТБ томонидан фуқаро С.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Фуқаро С.Х. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шаҳрисабз туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида содир этилган жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди.
Унда Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти, туман прокуратураси ва ички ишлар бўлими, хотин-қизлар қўмитаси, ёшлар ишлари агентлиги, нуронийлар ва оқсоқоллар ҳамда тумандаги маҳалллар бешлиги, “Тепарлик” маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Жасурбек Атаев жорий йилнинг илк куни содир этилган бу мудҳиш жиноятни юзага келтирган шарт-шароитларни атрофлича муҳокама қилди.

Тадбирда сўз олганлар маҳалла фаоллари, қариндошлар ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани мудҳиш жиноятни юзага келишига сабаб бўлгани танқид остига олинди.

“Фуқароларнинг кундалик ташвиши ва маиший муаммолари билан шуғулланиши лозим бўлган маҳалла бешлиги огоҳ ва ҳушёр иш олиб бориб, назоратсиз шахслар турмуш тарзи билан шуғулланганида бу жиноятнинг олди олинарди.
Бу фуқароларнинг ўзаро муносабатидан маҳалла бешлиги бехабар дейиш ноўрин. Улар “хонадонбай”, “фуқаробай” ишларни амалга оширишда бу шахсларнинг ҳаёти ва турмуш тарзи билан қизиқмаган.
Ҳолат бўйича мутасаддилардан изоҳ сўралиб, ҳар бир маҳалла фаоллари ўз ишини жонлантириши, зиммасидаги масъулиятни ҳис этган ҳолда фаолият олиб бориши, “Тепарлик” маҳалла фуқаролар йиғини бешлиги зиммасига аниқ манзилли вазифалар юкланди”, — дейилади хабарда.