Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Туркияда ИШИД жангарилари қўлга олинди. Улардан бири Ўзбекистон фуқароси
Қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси портловчи моддалар бўйича эксперт бўлиб, унга нисбатан депортация жараёни бошланган.
Туркия полицияси янги йил арафасида Истанбулда теракт уюштиришни режалаштирган ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларини қўлга олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда
Маълум бўлишича, террорчи гуруҳ аъзолари Афғонистондаги ИШИД террорчилик гуруҳидан кўрсатмалар олган ва портловчи моддалар ёрдамида теракт уюштиришни режалаштирган. Теракт уюшитиришда гумонланаётганлар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳисобланди.
“Улар 31 декабрь куни Янги йил кириб келишидан бир неча соат олдин Истанбулнинг Басакшеҳир туманида уларни кузатиб келаётган полициядан қочишга уринган. Бироқ полиция уларга қарата машина ғилдираклари орасидан ўқ узишга муваффақ бўлган”, — дейилади хабарда.
Қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси портловчи моддалар бўйича эксперт бўлиб, унга нисбатан депортация жараёни бошланган.
Маълумот ўрнида, ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан террорчилик ташкилоти деб тан олинган.