Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Андижонда газ «заправка» ходимлари ҳайдовчини таёқ билан калтаклашди
“Москвич” ҳайдовчиси газ қуйиш шохобчаси ходимларига иккита машина навбатсиз кириб кетганидан сўнг, уларга эътироз билдирган.
Андижон вилоятининг Балиқчи туманида газ қуйиш шохобчаси ходимлари ҳайдовчини калтаклашди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2023 йил 5 январь куни соат 09:55 ларда фуқаро Б.Н Балиқчи тумани, Эскимарказ МФЙ, Мукаррам кўчасида жойлашган “Фаровонлик тимсоли” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасига “Москвич” русумли автомашинасига газ қуйиш учун келиб, навбат кутиб турган вақтида, мазкур шохобчада қоровул бўлиб ишловчи Д.Т ва С.Д.лар бошқа 2 нафар ҳайдовчини навбатсиз киритиб юборганлиги учун ўзаро жанжал келиб чиққан.
Жанжал вақтида Д.Т ва С.Д.лар фуқаро Б.Н.нинг оёқ ва бош қисмига ёғоч таёқ билан уриб, тан жароҳат етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.