Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
«Соғлиқни сақлаш вазирлигини коррупциядан холи вазирликка айлантиришга бел боғладик!» — Иноятов
Вазир тиббиётда етакчи бўлган хорижий университетлар дарслик ва илмий ишлари асосида ўзбек ҳамда қорақалпоқ тилларида янги авлод тиббий адабиётлари яратилиши, талабаларнинг назарий ва амалий билим-кўникмаларини баҳолаш бўйича икки босқичли янги тизим жорий этилишини айтди.
Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида иш бошлаган Амрилло Иноятов бошчилигида вазирлик марказий аппарати ходимлари, барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари, ихтисослаштирилган марказлар ва тиббиёт олий ўқув юртлари масъуллари иштирокида кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда тиббиётнинг коррупция авж олган бир қатор йўналишлари ҳақида ҳам cўз борди.
“Хусусан, ишга жойлаштириш, туғруқхоналардаги “суюнчи пули”, “кесарча кесиш” учун белгиланган “ставка”лар, тиббий йўлланма беришдаги таниш-билишчилик каби иллатлар мавжудлигини ҳамма билади. Афсуски, шу ишларни амалга ошираётган айрим нопок шахслар туфайли бутун тизим шаънига доғ тушмоқда”, — дейди вазир.
Амрилло Иноятов янги 2023 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигини коррупциядан холи вазирликка айлантириш учун бел боғлаганини маълум қилди.
Бунинг учун ишонч телефонлари ташкил этилиши, улар орасида вазирнинг шахсий телефон рақами ҳам бўлишига ваъда берилди.
Шунингдек, 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилингани муносабати билан соғлиқни сақлаш тизимида ҳам бу йил тиббий таълим ва кадрлар тайёрлаш масаласи устувор вазифа бўлиши, бу борада турли бюрократик ва инсон омили билан боғлиқ тўсиқларга барҳам берилиши маълум қилинди.
Айтилишича, “Узлуксиз касбий таълим академияси”ни ташкил этиш орқали малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими 11 та институт, 23 та ихтисослаштирилган марказ, 26 та кўп тармоқли клиника ва хусусий муассасада йўлга қўйилади. Малака тоифасини беришда инсон омили аралашмайдиган, шаффоф, 3 босқичли янги тизим жорий этилади.
“Таълим йўналишидаги бюрократик тўсиқларга барҳам берилади. Жумладан, методик қўлланмалар, монографиялар, услубий қўлланмалар, илмий ишларга хулосалар беришни вазирлик томонидан тасдиқлаш тизими бекор қилиниб, бу борадаги барча ваколатлар ОТМ ва ихтисослаштирилган марказларга берилади.
Бундан ташқари, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб, малака тоифаси олиш бўйича тақдим этиладиган ҳужжатларни Давлат хизматлари марказлари орқали фақат электрон шаклда қабул қилиш тартиби жорий этилади. Малака тоифа сертификатлари QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилади. Кейинги йилдан бошлаб фармацевтика ва тиббиёт ходимлари фаолиятини босқичма-босқич лицензиялашга ўтамиз
", — деди Иноятов.
Шунингдек, олий таълим муассасаларининг ўқув дастурлари АҚШ, Жанубий Корея, Германия ва Россия стандартлари асосида қайта кўриб чиқилиб, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура ўқув режаларига нанотехнология, тиббиёт генетикаси, IT-технологиялар каби фанлар киритилиши ва хорижий педагогларни жалб қилган ҳолда ўқув жараёнлари ташкил этилиши, таълим муассасасини битираётган ҳар бир мутахассис камида 1 та чет тилига мукаммал эга бўлиши учун ҳаракат қилиниши белгилаб берилди.
Вазир тиббиётда етакчи бўлган хорижий университетлар дарслик ва илмий ишлари асосида ўзбек ҳамда қорақалпоқ тилларида янги авлод тиббий адабиётлари яратилиши, талабаларнинг назарий ва амалий билим-кўникмаларини баҳолаш бўйича икки босқичли янги тизим жорий этилиши ҳақида ҳам айтиб ўтди.