Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Иккита ОТМ ректолари лавозимидан озод этилди
Нусратулло Баракаев 2019 йилда, Улуғбек Азизов эса 2020 йил август ойида ректор этиб тайинланганди.

Ўзбекистонда иккита олий таълим муассасаси ректорлари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Жаҳон тиллари университети ректори Улуғбек Ботирович Азизов ҳамда Бухоро муҳандислик технология институти ректори Нусратулло Ражабович Баракаев лавозимидан озод этилган.
Маълумот ўрнида, Нусратулло Баракаев 2019 йилда Бухоро муҳандислик технология институти ректори этиб тайинланганди.
Ушбу лавозимга келгунга қадар Вазирлар Маҳкамасида ишлаб келган Баракаев 2014—2015 йилларда Гулистон давлат университети ректори сифатида ҳам ишлаган.
Социология фанлари доктори Улуғбек Азизов эса Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига 2020 йил август ойида ректор этиб тайинланганди.
Улуғбек Азизов 2016 йилдан то ректор бўлгунга қадар шу университет ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш Республика илмий-амалий маркази директори-проректор лавозимида фаолият юритиб келган.
У 2000 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети бакалавриат босқичини тамомлаган. 2009 йилда Япониянинг Сукуба университети магистратурасида таҳсил олган. 2015 йилда Германиянинг Эрфурт университетида фалсафа доктори (PhD) иши ёқлаган.



