Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Қашқадарёда “Док-1 Макс” ортидан 1 ёшли гўдак вафот этди
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 1 ёшли гўдак “Док-1 Макс” сиропини истеъмол қилиш ортидан 28 декабрь куни вафот этган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Деҳқонобод туманида яшаган 14.08.2021 йилда туғилган Х.Ш 5 кун давомида ўз турар жойида “Док-1 Макс” сиропини истеъмол қилиб келиб, соғлиги ёмонлашганлиги сабабли 27.12.2022 йилда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий амалий маркази Қашқадарё филиалига олиб келиниб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, 28.12.2022 йилда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 23.12.2022 йилдаги буйруғи билан “Док-1 Макс” дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олиш белгиланган.
“Сизлардан “Док-1 Макс” дори воситаларини қабул қилмасликни, ушбу дори воситалари сотилаётганлиги ҳамда тавсия қилинаётганлигидан хабар топсангиз дарҳол прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади прокуратура хабарида.