Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Tashkent City’да уйлар, иномаркалар, тақинчоқлар: Андижон собиқ ҳокимига оид жиноят ишининг янги тафсилотлари очиқланди

ДХХ томонидан қўлга олинган Андижон шаҳар собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров, Андижон прокурори Қурбонали Асқаров, ХТБ мудири Азизбек Миркамилов ва уларнинг 40 га яқин жиноий шериклари судланиб, ҳар бири 10,5 йилгача бўлган муддатларга қамоқ жазоларига ҳукм қилинди.
Баҳром Ҳайдаровга базавий ҳисоблаш миқдорининг 350 баравари, яъни 85 млн 750 минг сўм жарима жазоси ҳам тайинланган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
ДХХ ахборот хизмати томонидан берилган маълумотга кўра, тергов давомида жиноий гуруҳ томонидан ўмарилган 67 млрд сўм маблағнинг 16 млрд сўм қисми пуллар кўринишида ва 10 млрд сўм қисми кўчмас мулк, жумладан, Tashkent Cityʼдаги янги хонадонлар, хорижий автомашиналар ва тилла тақинчоқлар кўринишида давлат ҳисобига ундирилган.
Эслатиб ўтамиз, собиқ ҳоким Баҳром Ҳайдаров жорий йил 28 май куни депутат дахлсизлиги ҳуқуқидан маҳрум қилиниб. 6 июн куни Андижон шаҳар ҳокими ўзига нисбатан олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Баҳромжон Ҳайдаров аввалроқ ҳоким сифатида ҳам ер ажратиш билан боғлиқ қонунбузарликлар оқибатида давлат манфаатларига 1,7 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтиргани маълум бўлганди.
Бир вақтнинг ўзида депутат ҳисобланган ҳокимни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича Андижон вилояти прокуратураси томонидан 2022 йил 3 февраль куни Халқ депутатлари вилоят кенгашига киритилган тақдимнома тақдири юзасидан жамоатчиликка маълумот берилмаган.
Бугунга қадар Андижон шаҳри ҳокимининг ноқонуний ер ажратгани, фуқароларни ҳақорат қилгани ва бошқа масалаларда қонунга зид хатти-ҳаракатлари жамоатчилик томонидан кескин қораланган. Бундан ташқари, Ҳайдаровнинг норасмий аёл тансоқчиси борлиги ҳам жамоатчиликда ўзбекона қадриятларга мос бўлмаган ҳолат сифатида баҳоланган.



