Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Эрим номусимга тегадиган сўзларни айтди» — Самарқандда она нега фарзандини калтаклаган эди?
5 нафар фарзанднинг онаси ўша вақтда депрессия ҳолатида бўлгани ва бу ишдан пушаймонлигини билдирди.
Ижтимоий тармоқларда она ўз боласини шафқатсизларча калтаклаётгани акс этган видео жамоатчилик томонидан кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўз боласини шафқатсизларча калтаклаган она, нега бундай ишга қўл урганини айтиб берди.
2022 йил 24 декабрь куни Ургут тумани Ватак маҳалласида яшовчи фуқаро Г.О. Россия Федерациясида ишлаш мақсадида кетган турмуш ўртоғи билан телефон орқали мулоқот қилиш жараёнида, ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчиликдан сўнг, турмуш ўртоғига жаҳл қилиб, ўзининг вояга етмаган фарзандини уриб, ҳолатни телефон аппаратида видеотасвирга олиб, видеони турмуш ўртоғига юбориб, вояга етмаган фарзандларини ўлдириш билан қўрқитган.
5 нафар фарзанднинг онаси ўша вақтда депрессия ҳолатида бўлгани ва бу ишдан пушаймонлигини билдирди.
“Эрим билан ўртамизда келишмовчилик юзага келди, улар менга жуда кўп гапларни гапирдилар. Шундан сўнг жаҳлим чиқиб кетди, ўша вақтда бола ёнимда эди. У “она, она” деб чақирганидан кейин, уни уриб юбордим”, — деди у.
Чет элда бўлган фуқаро аёлига доимий равишда қўпол муносабатда бўлганлиги ҳамда аёлнинг шахсиятига тегадиган гапларни айтгани боис, бу ҳолат юзага келган.
“Эримга “ичишни, чекишни ташланг” десам номусимга тегадиган гапларни гапирадилар. Қилган ишимдан қаттиқ пушаймонман”, — деб қўшимча қилди Г.О.
Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Г.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми ва 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.