Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ташқи ишлар вазири Қатарнинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди
Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
2022 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Қатар Давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олар экан, Элчини лавозимга киришгани билан табриклади ва унинг масъулиятли фаолиятига муваффақиятлар тилади.
Мулоқот аввалида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Қатар томонини футбол бўйича Жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтгани билан табриклади.
Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Қатар кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун салмоқли салоҳиятга эга экани таъкидланди.
Томонлар икки томонлама сиёсий мулоқот фаоллашганини қайд этиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ҳамкорликни сезиларли даражада ошириш тарафдорлигини билдирдилар.
Парламентлараро мулоқотни кучайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирлар жадвали бўйича сўз юритилди. Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.