Сўнгги янгиликлар
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Медиа маҳсулотларини “маънавий экспертиза”дан ўтказишни жорий этиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди
“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари орқали 27 декабрь куни 4210 тонна АИ-80 маркали автобензин сотувга қўйилди
2022 йил 26 декабрь куни 4,2 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,2 минг тонна Бухоро ва 1,0 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.
Жорий куни 4210 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 3200 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 1010 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди. Бунда, ҳар бир тонна Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидан қўйилган автобензин учун нарх 6295 минг сўмдан, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХКдан эса 6263 минг сўмдан шаклланди.
Жорий ойнинг 27 декабрь куни биржа савдоларида жами 4395 тонна АИ-80 автобензин сотилиши режалаштирилди, шундан Бухоро Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 3200 тонна ва “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК томонидан 1195 тонна.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан Аи-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.
Жорий ой давомида нефть базаларга жами 80194 тонна, жумладан 26 декабрь куни 2952 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2022 йил 26 декабрь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 5365 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 283 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2552 тонна, Андижонда 79 тонна, Бухорода
256 тонна, Жиззахда 99 тонна, Қашқадарёда 260 тонна, Навоийда 290 тонна, Наманганда 301 тонна, Самарқандда 277 тонна, Сурхондарёда 329 тонна, Сирдарёда 195 тонна, Фарғонада 69 тонна ва Хоразм вилоятида 360 тонна.
Нефтни қайта ишлаш заводларида 73,0 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 64,0 минг тонна ва Фарғона заводида 9,0 минг тонна.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати