Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Шафқатсизларча калтакланган бола юзасидан қўшимча маълумот берилди
Психологларнинг хулосасига кўра онаси О.Г.нинг руҳий ҳолати қониқарли фарзандига жисмоний ёки руҳий шикаст етказиш даражасида эмас деган хулоса қилинган.

Ургут тумани ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда кўплаб эътирозларга сабаб бўлиб келаётган, Ургут тумани Ватак маҳалласида она ва бола ўртасида юз берган ҳолат бўйича тарқалаётган видеолавҳалар юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 24 декабрь куни Ватак маҳалласида яшовчи фуқаро (келин) О.Г. Россия Федерациясида бўлиб турган турмуш ўртоғи И. С. билан телефон орқали суҳбат давомида келиб чиққан ўзаро келишмовчиликлардан сўнг содир этилган.
О. Г Ватак маҳалласида яшовчи И. С. билан иккинчи турмуши бўлиб улар қонуний никоҳ асосида турмуш қуришган. Турмушидан 4 нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғининг биринчи турмушидаги бир нафар фарзанди билан О.Г.нинг тарбиясида жами 5 нафар фарзанд бор.
Ҳозирда, О. Г ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари биргаликда Ургут тумани Тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган бўлиб, видеолавҳадаги фарзанди И.С.нинг соғлиғини умумий аҳволи шифокорлар томонидан қониқарли деб баҳоланмоқда.
Психологларнинг хулосасига кўра онаси О.Г.нинг руҳий ҳолати қониқарли фарзандига жисмоний ёки руҳий шикаст етказиш даражасида эмас деган хулоса қилинган.
О.Г. билан ўтказилган суҳбат давомида, у ўзини бошқара олмай қилган ушбу ишидан афсусланиб, аввал фарзандларига нисбатан бундай муносабатда бўлмагани, турмуш ўртоғи билан телефон орқали келишолмай қолгач, шу ҳолат юз бергани, уларни яхши тарбиялаб келаётганини айтган. Бинобарин, оиласи билан тинч яшаб келаётгани боис, аввал низоли вазиятга бормаган ва бу ҳақда ҳеч қаерга мурожаат қилмаганини таъкидлади.
Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан O.Г. гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми ва 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.



