Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Конституция куни муносабати билан байрам табриги йўллади
Тошкентда гиёҳвандлик моддалари муомаласи билан шуғулланган икки талаба қўлга олинди
Навоийда 300 МВт қуёш фотоэлектр станцияси ва 75 МВт қувватли энергия сақлаш тизими қурилиши бошланди
Қозоғистондаги аварияда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
Opta суперкомпьютери 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун асосий фаворитни тахмин қилди
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Бухорода ёввойи ғозлар ўлдирилиб, йўл бўйига осиб кетилди
Ушбу ваҳшийлик 2 нафар номаълум шахс томонидан амалга оширилган.
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида ёввойи ғозлар ўлдирилиб, йўл бўйига осиб қўйилганлиги акс этган суратлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят экология бошқармаси матбуот хизмати изоҳ берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 декабрь куни Бухоро вилояти "Сармой" МФЙ А-380 магистрал йўл ёқасида жойлашган “КЭМП” ошхонаси рўпарасида ўрдак ва ғозлар ўлдирилиб, осиб кетилган.
Ўрганишлар давомида бу ҳолат 2 нафар номаълум фуқаро томонидан амалга оширилганлиги аниқланган. Осиб қўйилган ғозлар “КЭМП” ошхона раҳбари Д.Х томонидан ўша куннинг ўзида бартараф этилган.
“Ҳуқуқбузарларнинг шахсига ойдинлик киритиш ва амалдаги қонунчилик асосида чора кўриш учун вилоят ИИБга бирламчи ҳужжатлар тақдим этилди”, — дейилади хабарда.