Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Боласини шафқатсизларча калтаклаган онага жиноят иши қўзғатилди
Ҳозирда жабрланувчи боланинг аҳволи яхши бўлиб, шифокорлар кузатувида.
Ёш боласини шафқатсиз калтаклаган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
2022 йил 24 декабрь куни Ургут тумани Ватак маҳалласида яшовчи фуқаро Г.О. Россия Федерациясида ишлаш мақсадида кетган турмуш ўртоғи билан телефон орқали мулоқот қилиш жараёнида, ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчиликдан сўнг, турмуш ўртоғига жаҳл қилиб, ўзининг вояга етмаган фарзандини уриб, ҳолатни телефон аппаратида видеотасвирга олиб, видеони турмуш ўртоғига юбориб, вояга етмаган фарзандларини ўлдириш билан қўрқитган.
Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Г.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми ва 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жабрланувчининг аҳволи яхши бўлиб, шифокорлар кузатувида. Жиноят иши вилоят ИИБ назоратига олинган.