Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 9

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 96

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 187

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 216

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 193

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 319

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 293

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 267

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

10:22 / 2022-12-26 198 0 Жамият

«Термиз» халқаро аэропорти реконструкциядан сўнг яна ишга туширилди

55 кунлик танаффусдан сўнг Термиз халқаро аэропорти самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш учун яна очилди.

world-news

26 декабрь куни аэропорт биринчи рейсни қабул қилди. “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент — Термиз йўналиши бўйича ҲЙ-65 рейси, бортида 146 нафар йўловчилар билан, маҳаллий вақт билан соат 08:15 да Термиз аэропортига келиб қўнди.

Қайта қуриш доирасида узунлиги 3000 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаклари ва учта самолёт тўхташ жойи учун перронни ўз ичига олган, янги 4E тоифали аэродром мажмуаси қурилди. 

Шунингдек, аэродромга замонавий CAT-I ICAO ёритиш ускуналари тизими, метеорологик ва радионавигация қўниш тизимлари ўрнатилди. Янги аэродром мажмуасини қуриш лойиҳаси 550 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Айни пайтда 377 миллиард сўмлик ишлар бажарилган. Лойиҳанинг якуний босқичи — учта самолёт турар жойи ва иккинчи юриш йўлаги 2023 йилнинг апрелигача якунланиши режалаштирилмоқда.

Термиздаги янги аэродромнинг учиш-қўниш йўлаги бетондан қурилгани эътиборга молик. Бу Сурхондарё вилоятининг иссиқ иқлими шароитида энг яхши ечим — бетондан ясалган учиш-қўниш йўлаги мустаҳкамроқ ва чидамлироқдир. Бугунги кунга қадар фақат Навоий ва Термиз аэропортларида бетондан учиш-қўниш йўлаги қурилган.


Эслатиб ўтамиз, Термиз аэропорти янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўрилаётгани муносабати билан 1 ноябрь куни ёпилган ва парвозлар вақтинча республиканинг бошқа халқаро аэропортларига йўналтирилиб келинган эди. Аэропорт терминали ҳам реконструкция қилиниб, 2019 йилда фойдаланишга топширилган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш