Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Фарғонада банк бошқарувчиси, Самарқандда ФВБ бошлиғи пора билан ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати идоралари томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида фирибгарлик билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйилган.
Хусусан, Самарқанд вилоятидаги туманлардан бирининг Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи вилоят Бошқармасидаги мансабдор шахслар орқали маҳаллий фуқарони ўзи раҳбарлик қилаётган бўлимга ишга қабул қилинишида ёрдам бериш эвазига ундан 2000 АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пулдан 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211- (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Қўқон филиали бошқарувчиси маҳаллий хусусий корхонага ажратилган кредитдан бўлган 62 миллион сўм қарздорликни сўндириб бериш ҳамда ушбу қарздорлик бўйича қўйилган таъқиқни бекор қилиниши учун Мажбурий ижро бюросига хат қилиб бериш эвазига 3500 АҚШ доллари олган вақтида ушланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168- (фирибгарлик) моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.