Сўнгги янгиликлар
Илон Маскнинг машуқаси миллиардерга тегишли компанияни судга берди
Байденнинг ўғли қамалиши мумкин
Венесуэла мухолифати етакчиси ўз Нобель мукофотини Трампга топширди
Фарғонада 14 ёшли қиз бильярдхонада зўрланди. 4 нафар гумонланувчилар қўлга олинган
АҚШ Венесуэлада нефть объектларини ҳимоя қилиш учун махсус элита жангчиларини жалб қилмоқчи
“Янги банк” фаолияти тўхтатилди. Омонатчиларга пулни ким қайтаради?
Махсус рейд. Тошкентда экологияга катта хавф туғдирган завод бошқа ҳудудга кўчирилади
ДХХ “Choco-Pie” ва “Pankie” ширинликлари ичига наркотик моддаларини яширган жиноий гуруҳни қўлга олди
Ойда тун — ярим миллион долларга яқин: инсоният ақлдан оздими?
АҚШнинг “GRU Space” хусусий аэрокосмик компанияси 2032 йилга қадар Ойда дунёдаги илк меҳмонхонани қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компаниянинг расмий веб-сайтида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, “GRU Space” дастлаб 2029 йилдан бошлаб Ой юзасида муайян ҳудудни ўрганиш ва келажакда меҳмонхона жойлаштириш учун тайёрлаш ишларини олиб боради.
Биринчи босқичда меҳмонхона шишириладиган конструкция шаклида бўлиши режалаштирилган бўлиб, у ерда тайёрланади ва кейин ойга олиб чиқилади. Ушбу иншоотда тўрт нафар одамни бир неча кун давомида жойлаштириш учун зарур шароитлар яратилади.
Компания баёнотида таъкидланишича, биринчи меҳмонхона Ой юзасида камида 10 йил давомида таъмирсиз фаолият юритиши мумкин бўлган тарзда лойиҳалаштирилади.

“GRU Space” кейинги босқичда роботлаштирилган технологиялар ёрдамида шишириладиган элементлар атрофида янада мустаҳкам ташқи конструкция барпо этишни режалаштирмоқда. Бу жараёнда маҳаллий ресурслардан, жумладан, Ой тупроғидан фойдаланиш кўзда тутилган.

Иккинчи босқичда, меҳмонхона бинолари Сан-Францискодаги Ноёб санъат саройи (Palace of Fine Arts) архитектураси услубидан илҳомланади ва унда 10 нафаргача меҳмонни қабул қилиш имкони яратилади.

Биринчи босқичдаги меҳмонхонада бир кечалик яшаш қиймати 416 минг доллардан ортиқ бўлади.
Иккинчи босқичда эса меҳмонлар бир кеча учун 83 минг доллардан ортиқ маблағ тўлашлари кутилмоқда.
Бундан ташқари, GRU Space Ойда “биринчи америкалик база”ни ташкил этиш режаларини ҳам очиқлади. Ушбу база омборлар, йўллар ва бошқа жисмоний инфратузилмани ўз ичига олади.
Компания, шунингдек, Марсда ҳам инфратузилма яратиш ниятида эканини маълум қилган, бироқ Қизил сайёрага илк ракета учиришлар 2030-йиллардан олдин амалга оширилиши эҳтимоли паст.
Қайд этилишича, “GRU Space” Ойдаги меҳмонхона учун хоналарни олдиндан брон қилиш имкониятини ҳам тақдим этмоқда.