Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Мактаб ўқувчисини зўрлаб, ҳомиладор қилган педофилга ҳукм ўқилди
Самарқанд вилоятида вояга етмаган қизни 5 йил давомида мунтазам зўрлаб келган эркакка ҳукм ўқилди.

2021 йил ноябрь ойларида Самарқанд вилоятида эркак мактаб ўқувчисини мутассил зўрлаб келгани аниқланган.
Воқеа тафсилотларини ўрганиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ билан суҳбат давомида ўқувчи қиз 5 йилдан бери онаси билан яшаб келаётган эркак уни алдаб номусига текканини айтган. Вояга етмаган қиз шунингдек, эркак уни 11 ёшидан бери мунтазам зўрлаб келганини ҳам айтган.
Қизнинг ҳомиладорлигидан биринчи бўлиб 2021 йилнинг йилнинг 12 ноябрь куни уларнинг уйига борган холаси хабар топган ва тегишли идораларга мурожаат қилган. Эртаси куни ультратовуш текшируви натижалари вояга этмаган ўқувчининг ҳомиладорлигини тасдиқлаган.
Мактаб директорининг сўзларига кўра, таълим муассасаси маъмурияти ўқувчининг ҳомиладорлигини пайқамаган. Ҳатто қизнинг синфдошлари ҳам кийим остидаги юмалоқ қоринни сезишмаган.
Uznews.uz'нинг Олий Суд ахборот хизматига таяниб хабар беришича, суд ҳукми билан айбдор Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисмида (Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган.
Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилган ҳолда судланувчига 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.




Изоҳлар 1
