Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Қозоғистондаги портлашда уч нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги «LGN Metal» корхонасида содир бўлган портлашда уч нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, марҳумларнинг жасадларини ватанга қайтариш ишлари бошланди.
2025 йил 11 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Олмаота вилояти Или тумани Байсерке қишлоғида жойлашган «LGN Metal» корхонасида содир бўлган портлаш натижасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
Ҳодиса юзасидан Или тумани полицияси томонидан меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузиш ортидан инсон ўлимига сабаб бўлганлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Миграция агентлиги томонидан марҳумларнинг жасадларини ватанга қайтариш учун зарур расмийлаштириш ишлари ташкил этилди. Шунингдек, марҳумларнинг яқинларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳудудий Миграция агентликлари масъул ходимлари бириктирилган.
Қозоғистон томони билан тергов жараёнида доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Миграция агентлиги марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.