Сўнгги янгиликлар
Қозоғистондаги портлашда уч нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди
Ўзбекистонда бизнес муҳити ижобий тенденцияларни намоён қилмоқда
Ёшлар учун ягона электрон платформа яратилади
Риштонда ёш ўқувчи коллежда зўравонлар томонидан калтакланди
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Ўзбекистонда бизнес муҳити ижобий тенденцияларни намоён қилмоқда
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўров натижаларига кўра, тадбиркорлик муҳитида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Тадбиркорларнинг 37 фоизи сўнгги уч ойда бизнеси яхшиланганини айтган бўлса, 69 фоизи яқин келажакда янада ижобий натижалар кутмоқда. Бу кўрсаткичлар мамлакатда тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратилаётганидан далолат бермоқда.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) томонидан ўтказилган навбатдаги сўров натижаларига кўра, Ўзбекистонда тадбиркорлик муҳитида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.
Сўровда иштирок этган тадбиркорларнинг 37 фоизи сўнгги уч ой давомида бизнес ҳолати яхшиланганини маълум қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг август ойида қайд этилган натижаларга нисбатан 8 фоиз бандга юқори ҳисобланади.
Энг муҳим жиҳат — тадбиркорларнинг 69 фоизи яқин ойларда ўз фаолиятида янада ижобий ўзгаришлар кутмоқда. Солиштириш учун, 2024 йил август ойида бу кўрсаткич 61 фоиз даражасида бўлган. Бу эса тадбиркорлик салоҳиятига бўлган ишонч ошиб бораётганини англатади.
ИТИМ таҳлилларида қайд этилишича, мамлакатда тадбиркорликни барқарор ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар шаклланмоқда. Жумладан, бандлик соҳасида ижобий кутилмалар, ички талабнинг ўсиши, қишлоқ хўжалиги, саноат, хизмат кўрсатиш ва қурилиш тармоқларининг мустаҳкамланиши иқтисодий ўсиш учун зарур замин яратмоқда. Айрим соҳалардаги қисқа муддатли тузатишларга қарамай, тадбиркорлар келажакка ишонч билан қарамоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, бу ҳолат хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун муҳим сигнал ҳисобланади. Бизнес муҳитининг ижобий динамикаси мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлайдиган асосий омиллардан бири сифатида кўрилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон бизнес муҳити индекси саноатнинг турли соҳаларида фаолият юритаётган 1000 дан ортиқ корхона раҳбарлари иштирокида ўтказиладиган сўровлар асосида шакллантирилади. Индексни ҳисоблашда ишлаб чиқариш ҳажми, бозор талаби, нархлар ўзгариши ва тадбиркорлик фаолиятига таъсир этувчи бошқа кўрсаткичлар инобатга олинади. Ушбу методология Германиянинг IFO институти тажрибаси асосида жорий этилган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Муаллиф: Зоҳиджон Гаипов, иқтисодиёт тармоқлари рақобатбардошлиги ва инвестицион фаолликни ўрганиш шуъбаси



