Сўнгги янгиликлар
Қозоғистондаги портлашда уч нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди
Ўзбекистонда бизнес муҳити ижобий тенденцияларни намоён қилмоқда
Ёшлар учун ягона электрон платформа яратилади
Риштонда ёш ўқувчи коллежда зўравонлар томонидан калтакланди
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Ёшлар учун ягона электрон платформа яратилади
Президент фармонига мувофиқ, маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилади. Ёшлар етакчиларига янги вазифалар юкланади, мактаб ва маҳалла ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади. Шунингдек, 2026 йилдан “Ёшларнинг ягона электрон платформаси” ишга туширилиб, ёшлар ҳақидаги маълумотлар ягона база орқали юритилади.

Президентнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Унга кўра, маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилади, ёшлар етакчиларининг индивидуал ва манзилли иши кучайтирилади, шунингдек, уларнинг касбий қизиқишларини эрта аниқлаш чоралари кўрилади.
Ёшлар етакчилари зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юкланмоқда:
ёшларда ўз куч ва имкониятларига ишонч уйғотиш, маҳалла даражасида жамият учун фойдали лойиҳаларни амалга ошириш;
шахсий ривожланишга, иқтидор ва истеъдодни рўёбга чиқаришга қаратилган тадбирлар ташкил этиш, "Беш ташаббус олимпиадаси"ни тарғиб қилиш;
ёшларнинг тадбиркорлик кўникмалари ва масъулият ҳиссини кучайтириш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўрсатиладиган ёрдамни ижтимоий ҳамкорлик асосида ташкил этиш.
Шу билан бирга, ёшлар етакчиларига асосий вазифаларига тааллуқли бўлмаган бошқа топшириқларни юклаш тақиқланади.
Фармон доирасида қатор янгиликлар жорий этилади:
“Маҳалла еттилиги” ва таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик тизими йўлга қўйилади. Мактабларда директор ўринбосарлари, синф раҳбарлари ва психологлар иштирокида қўшимча фанлар, чет тиллари ва касбларга қизиқиш билдирган, шунингдек хулқ-атворида мураккабликлар кузатилган ўқувчилар аниқланади. Бу рўйхат ёшлар етакчиси ҳамда маҳалла раисига тақдим этилади.
2026 йил 1 февралгача “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” негизида “Ёшларнинг ягона электрон платформаси” яратилади. Унда ёшлар ҳақида демографик ва ижтимоий маълумотлар асосида “Ёшлар баланси” шакллантирилади, қизиқишларни аниқлаш бўйича сўровлар ўтказилади ва мавжуд имкониятлар ҳақида ахборот берилади.
2026 йилдан бошлаб “Ёшлар дафтари” жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам олиш бўйича барча аризалар my.gov.uz ва янги платформа орқали кўриб чиқилади.
Ҳар йили 30 июн – Ёшлар куни олдидан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан давлат ёшлар сиёсати ижроси юзасидан миллий маъруза эълон қилинади.



