Сўнгги янгиликлар
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Бурдур: тарих, маданият ва табиат гавҳари
Ўзбошимча фуқаролар сабаб жамият ва давлат манфаатларига 460 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилди
Келаси йилдан футбол ўйинларига чипта олиш учун шахсни тасдиқлаш талаб этилади
Бурдур: тарих, маданият ва табиат гавҳари
Кўллар ҳудудининг дурдонаси бўлмиш Бурдур вилояти Туркиянинг Ўрта ер денгизи минтақасида жойлашган.

У кўплаб тарихий ва маданий бойликлар, жумладан, қадимий шаҳарлар, тепаликлар, карвонсаройлар, қаср ва масжидлар, шунингдек, табиий гўзалликлари, жумладан, кўллар, ғорлар, қўриқхоналар, боғлар ва платолар билан машҳурдир. Вилоят тарихда Фригия, Рим, Пергамон қироллиги ва Византия даврларини бошдан кечирган. Инсую ғори Туркияда сайёҳлар учун очилган илк ғор бўлиб, тахминан 600 метр узунлиги, пиёда юриш йўли, сталактитлар ва сталагмитлари билан ноёб тажриба масканидир.
Сагалассос қадимий шаҳри
Агласун туманида жойлашган Сагалассос шаҳри 2009 йилда ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган ва унинг тарихи қадимий Рим даврига бориб тақалади. 9000 кишини сиғдира оладиган дунёдаги энг баланд қадимий театр жойлашган ушбу шаҳар қадимий ҳайкалтарошликнинг энг яхши намуналарини намойиш этади. Сагалассос қадимий шаҳридаги энг нодир иншоотлар орасида Антонин фаввораси, шунингдек, Рим ванналари, кутубхона, турар жойлар, ибодатхоналар ва Ҳероон мавжуд.
Лисиниа табиат боғи
Бурдур кўли қирғоғида жойлашган Лисиниа табиат парки табиатга йўналтирилган лойиҳа сифатида эътироф этилган ва Туркиянинг биринчи ёввойи табиатни қайта тиклаш марказларидан бири ҳисобланади.
Бурдур музейи
Бурдур музейида 66 000 дан ортиқ асарлар, жумладан, Хожилар, Куручай, Ҳўюcек тепаликлари, Бубон, Сагалассос, Кибйра ва Кремнадан топилган топилмалар мавжуд. 1969 йилда ташкил этилган бу музей 2008 йилда Европа музейлар форуми томонидан “Зиёрат қилишга арзийдиган музей” мукофотига сазовор бўлган.
Меҳмет Акиф Эрсой маданият уйи
Меҳмет Акиф Эрсой маданият уйи Туркия мадҳияси муаллифи Меҳмет Акиф Эрсой Туркия Буюк Миллат Мажлисида Бурдур депутати бўлган даврида истиқомат қилган тарихий Челикбошлар саройида жойлашган. Илк жумҳурият даврига оид икки қаватли иншоот тош пойдевори, ёғочдан ясалган юқори қавати ва иккинчи қаватидаги балконли деразаси билан анъанавий турк уйининг оддий намунаси сифатида ажралиб туради.
Ташриф буюрувчилар сенсорли экранларда Эрсойнинг ҳаёти, ижоди ва Мустақиллик урушидаги шеърларини тинглашлари мумкин. Голограмма тақдимотида Акиф кутубхонаси, шахсий мактублар, Туркия Буюк Миллат Мажлиси ҳужжатлари каби тарихий манбалар ҳам намойиш этилади.
Салда кўли
Оппоқ қумлари ва фируза сувлари билан бутун дунёга машҳур Салда кўли Туркиянинг энг ҳайратланарли гўзал масканларидан биридир. Қушларни кузатиш каби фаолият учун мос бўлган кўл таркибида магний, сода ва лой борлиги сабабли соғломлаштириш туризми учун айни муддаодир.
Қадимги Кибйра шаҳри
2016 йилда ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Кибйра археологик ёдгорлиги Лидия ва Рим цивилизациясининг муҳим шаҳарларидан бири сифатида танилган. Дунёнинг энг катта театрига эга бўлган 3000 ўринли қадимий шаҳарда 2006 йилдан бери қазиш ишлари давом этмоқда. Қазишмалар натижасида агора, ҳаммом, базилика, сув каналлари ва монументал қабристонлар топилди, бу эса зиёратчиларга ўтмишдан ҳозирги кунгача бўлган шаҳар ҳаёти ҳақида яхлит тушунчага эга бўлиш имконини берди.
Бурдур Ярен кечаси
Турли ёшдаги одамлар йиғиладиган Ярен кечаси нафақат қизиқарли тадбир, балки анъана ва урф-одатлар, жумладан, тўғри ўтириш ва тик туриш, кичикларга ҳурматни ўргатиш анъанасидир. Бурдурда, шунингдек, эчки ва қорамол қовурғаларидан тайёрланган географик кўрсаткичга эга Бурдур шиш кабоби, ёнғоқ пастаси, Гўлҳисар кавурмаси (қовурилган гўшт тури) ва Бурдур ошхонасига хос бўлган бошқа турли хил лаззатларни татиб кўриш мумкин.



