Сўнгги янгиликлар
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимлик тадбиркорлар эътирозларига жавоб берди…
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Каппадокия Michelin қўлланмасига киритилди
Каппадокия ўзининг улкан қоя тошлари, тенги йўқ ҳаво шарлари, ғор меҳмонхоналари ва бир вақтлар илк насронийлар яшаган ер ости шаҳарлари билан ўзига хос нодир манзиллардандир.

Биргина 2024 йилнинг ўзида Каппадокия музейлари ва археологик обидалари 4,37 миллиондан ортиқ зиёратчини қабул қилиб, Туркиянинг энг муҳим маданий йўналишларидан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамлади. Ҳудуднинг энг ажойиб тажрибаси бўлган иссиқ ҳаво шарларидаги саёҳатлар ҳам тарихий босқичга эришди: ўтган йили 933 000 сайёҳ ҳаво шарларида осмонга кўтарилиб, рекорд ўрнатди.
Минтақа бутун дунёдан, айниқса Европа, Шимолий Америка, Узоқ Шарқ ва Марказий Осиёдан келган сайёҳларни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. Аммо унинг кўркам жозибасидан ташқари яна бир яширин хазинаси мавжуд: турк ва Онадўли анъаналарига асосланган узоқ йиллик ажойиб пазандалик мероси бор. Ва яқинда бу ноёб ошхона маданияти MICHELIN Guide эътирофига сазовор бўлиб, Туркиядаги Michelin қўлланмасига киритилди ва Каппадокия гастрономик саёҳатчиларнинг янги тўлқинини жалб қилишга тайёр.
Пазандалик шоуси: Тести кабоби
Аввало, бу шоуда тақдим этиладиган ошпазлик тажрибасининг энг муҳим жиҳати мазали гўштли таомларнинг кенг танловидир. Келинг, Каппадокиядаги ошпазлик тажрибаси билан ўртоқлашамиз: ресторанда официант столга иссиқ сопол идиш олиб келади. Улар мижознинг кўз ўнгида ёрилиб, ичидан аста-секин соатлаб пиширилган мазали таомлар тушади. Таомга тести кабоби дейилади, у пиширилган сопол идиш номи билан аталган. Ишончимиз комилки, ушбу ошпазлик шоусини ижтимоий тармоқларда кўргансиз ва агар йўлингиз Каппадокияга тушса, айнан шу лаҳза ва бу унутилмас лаззатдан баҳраманг бўлишингизни тавсия қиламан.
Тандирда соатлаб пиширилган тести кабоби қатори бошқа гўштли таомлар ҳам кўзни қувонтириб, ҳам томоқни қитиқлаши турган гап. Ушбу ҳуддунинг яна бир афсонавий таъми машҳур Кайсери чучвараси бўлиб, у бу ерда шунчалик майда тугиладики, бир қошиққа 40 та чучвара сиғади. Бу мазали таомнинг устига турк ошхонасининг асосий таоми бўлган ёгурт ва анъанавий турк зираворлари қўшилиб эритилган сариёғ қуйилади.
Каппадокияда кашф қилиш учун жуда кўп нарса бор
Маҳаллий таомлар орасида қуритилган ўрик ва ўтинда пишган гўштли ўрик яҳниси; узум шинниси, бодом ва кишмиш билан безатилган палов; қийма, қуруқ мева ва зираворлар билан тайёрланадиган беҳи дўлмаси ҳамда сопол идишда оқ ловия ва гўштдан пишириладиган ағпакла таомларининг таъми оғизда қолади ва синаб кўришга арзийдиган таомлардир. Шўрванинг кўплаб турлари мавжуд, қатиқ, ярма (буғдой тури) ва нўхатдан тайёрланган ноёб турдаги Ургуп тарҳанасини ёки анъанавий тандир печларида пиширилган тандир шўрвасидан татиб кўриш мумкин.
Ширинликни хуш кўрадиганлар учун бу ер айни муддао, чунки сариёғда пиширилган анжирдан тортиб қовоқ ширинлигигача, кўфтур, (майизли турк локуми) органик асал қўшилган қуруқ қаймоқ ва долаз каби (сариёғли ун ҳолваси) оғизда эрийдиган ширинликлар топиш мумкин. Аммо битта ширинлик борки, уни мақташга ҳожат йўқ. Чунки сиз уни биласиз! Ҳа, сиз тўғри тахмин қилдингиз: бу пахлава (баклава). Каппадокияда эса ургуп услубида тайёрланадиган Дамат пахлаваси унутилмас тажриба бахш этади.
Пери бажаларидан тортиб, махсус сопол қозонларда пиширилган кабобларгача... Каппадокиянинг сирли хазиналари тугамайди. Ер ости шаҳарлари ва илк христиан черковлари бунинг яққол исботидир. Серқуёш ва унумдор тупроқ мазали узум етиштириш учун идеал шароит яратади. Узумнинг Ўкузгўзи, Калежик караси, Боғазкере ва Наринжелар каби ажойиб маҳаллий навларини учратиш мумкин.



