Сўнгги янгиликлар
“Open budget”нинг тарғибот босқичига старт берилди
Каппадокия Michelin қўлланмасига киритилди
Ғазалкентда савдо дўкони ёниб кетди
Туркий давлатларнинг 7-ёзги туркология ўқишлари бўлиб ўтди
Фанлар академияси асаларининг яширин “душмани” кимлигини аниқлади
Мурожаатлар Президентгача етиб бормаяпти, ёхуд енгилган курашга тўймас…
Терговчи ва судьянинг хатоси – «хато», оддий фуқароники эса – «жиноят»ми?
"Уч қаҳрамон" бозоридаги ёнғинда 74 млрд сўм зарар кўрилган
Туркий давлатларнинг 7-ёзги туркология ўқишлари бўлиб ўтди
Озарбайжоннинг Хонкенди шаҳридаги Қорабоғ университетида Туркий давлатларнинг ВИИ ёзги туркология мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Туркий тиллар академияси президенти Шаҳин Мустафоев, Қорабоғ университети ректори Шаҳин Байрамов, Туркия Фанлар академияси президенти Музаффер Шекер ҳамда академик ва таълим жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.
Туркий дунё ёш олимлари иштирокида бўлиб ўтган ўқув йиғинида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Эрон, Мўғулистон ва Шимолий Македониядан 35 ёшгача бўлган 30 нафар докторант ва стажёр-тадқиқотчилар қатнашди. Ушбу халқаро илмий йиғинда юртимиз ёш тарихчи олимларидан Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти стажёр-тадқиқотчиси Фарида Султонова ҳам иштрок этди. Ёш тадқиқотчининг таъкидлашича, маъруза жараёнларида туркий давлатлардан ташриф буюрган тенгдошларимнинг бирлигимиз учун интилишлари, дўстона, самимий ва илмий муҳитни бирга яратиш учун ҳаракатлари барчамизга бирдек манзур бўлди.
Тадбирда шунингдек, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан ташриф буюрган, дунё миқёсида танилган нуфузли олим ва экспертлар томонидан маҳорат дарслари ўтилди. Хусусан, Ўзбекистонлик турколог олимлар Ғайбулла Бобоёров ва Феруза Жуманиёзова томонидан ҳам маҳорат дарслари ўтилди.
Қорабоғ университетида ўтказилган Ёзги мактаб туркология соҳасидаги ёш олимларнинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, турли мамлакатлардан келган иштирокчилар ўртасида билим ва тажриба алмашишга кўмаклашиш, замонавий илмий ёндашувлар ва амалий тадқиқот усулларини ўзлаштириш учун шарт-шароит яратишдан иборат бўлди. Ҳар кунги ўқув семинарлар давомида иштирокчилар туркий давлатлар тарихи, археологияси, туркий халқлар ўртасидаги ўзаро алоқалар, санъат ва фалсафа, шунингдек, туркий лаҳжалар ва адабиётлар билан боғлиқ мавзуларда таълим олдилар.
Туркология ёзги мактаби нафақат билим алмашиш майдони, балки ёш олимлар ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва уларнинг бирлашишида муҳим восита бўлиб хизмат қилди. Дастурда маъруза ва семинарлардан ташқари мусиқий ва бадиий чиқишлар, шунингдек, Хонкенди ва Шуша шаҳрига ташрифлар ҳам ўрин олган бўлиб, иштирокчиларга минтақанинг тарихий ва маданий мероси билан бевосита танишиш имкониятини яратди.



