Сўнгги янгиликлар
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўзбекистон юқори даромадли давлат бўлиши учун 100 йил керак
Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон аҳоли жон бошига 14 минг долларлик даромадга эга бўлиши учун камида 100 йил талаб қилинади.
“Тадбиркорлик, технологияни жорий этиш ва инновациялар орқали ўсишни жадаллаштириш” номли таҳлилий ҳужжатда келтирилишича, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Тожикистон ҳозирги ўсиш суръатлари билан юқори даромадли давлат мақомига 100 йил ичида етиши мумкин.
Таққослаш учун, Қозоғистон бу маррага 30 йил ичида эришиши, Туркманистон – 28 йил, Қирғизистон ва Украина эса 70 йилда яқинлашиши прогноз қилинган.
Ҳозирги ҳолат: 2024 йилда Ўзбекистонда жон бошига ЯИМ – 3 092 доллар.
Иқтисодчи Миркомил Холбоев таҳлили: Сўнгги 4 йилдаги иқтисодий ўсишни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон 2042 йилга келиб юқори даромадли давлатлар сафига қўшилиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
ЯИМ ўсиши (2025–2026 йилларда Жаҳон банки прогнози): – Ўзбекистон: 5,9% – 2024 йил биринчи ярми: 7,2% ўсиш қайд этилган
Рақамлар ортидаги муаммо: – Ҳисоботда 10 йиллик ўртача кўрсаткичлар асос қилиб олинган – Пандемия давридаги пасайиш бу прогнозларга кучли таъсир қилган
Ўзбекистон иқтисодиётида ўсиш бор, лекин юқори даромадли давлатга айланиш учун барқарор ва тезкор ўсиш, инновациялар ва технологияларни кенг жорий этиш зарур.