Сўнгги янгиликлар
Туркия ярим йилда туризмдан қарийб 26 млрд доллар даромад олди
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди
Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ аёл таксистлик қилмоқда
Россия жанубида дронлар нефть заводи ва темир йўлни нишонга олди
Самарқандда «махфий» олтин конлар хариталарини сотмоқчи бўлган компания директори ушланди
Қашқадарёда уйида 60 туп каннабис эккан фуқаро қўлга олинди
Ўзбекистон июнь ойида дунёда энг кўп олтин сотиб олди
Чорвачиликда янги қонун: бир марталик идентификация бепул бўлади
Туркия ярим йилда туризмдан қарийб 26 млрд доллар даромад олди
Дунёнинг энг катта 4-туризм бозори бўлган Туркия туризм соҳасидаги биринчи 6 ойлик натижаларини маълум қилди.

Истанбулдаги матбуот анжуманида эълон қилинган натижаларга кўра, Туркия туризмнинг асосий кўрсаткичларида барқарор ўсишни қайд этди. Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсойга кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида мамлакатга 26 миллион 388 минг 831 нафар хорижлик зиёратчи ташриф буюрган. Туркиянинг жорий йилнинг биринчи ярмида туризмдан тушган даромади 7,6 фоизга ўсиб, 25,8 миллиард долларга етди. 2025 йилнинг дастлабки 6 ойида Туркияга ташриф буюрган халқаро сайёҳлар мамлакатда ўртача 10 кеча қолишган, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан атиги 0,9 фоизга паст, лекин бир кеча-кундузда ўртача 106 доллар сарфлаган, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга кўпдир.
“Йилнинг биринчи ярмида содир бўлган кўплаб геосиёсий қийинчиликларга қарамай, Туркия туризм соҳасида барқарор ўсишни сақлаб қолди. Йўналишларимиз, маҳсулотларимиз ва хизматларимизни диверсификация қилишга қаратилган стратегик ҳаракатимиз ўз самарасини бермоқда. Ушбу қийин шароитда ҳам асосий кўрсаткичларда ўсиш давом этмоқда. Умид қиламизки, туризмдан йил якунига қадар 64 миллиард доллар даромад олиб, ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эришамиз”, деди вазир Меҳмет Нури Эрсой.
Йилнинг биринчи олти ойида Туркияга энг кўп ташриф буюрганлар 2,61 миллион киши билан Россия Федерацияси, 2,42 миллион киши билан Германия ва 1,75 миллион киши билан Буюк Британия бўлди. Шунингдек, Америка қитъасидан, кўплаб европалик рақобатчилардан ҳамда Марказий Осиё ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги мамлакатлардан келган туристлар сонида ҳам сезиларли ўсиш кузатилди.



