Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Ботир Зокиров стипендияси таъсис этилади
Президентнинг 28 июлдаги қарорига кўра, Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.
 
                    «Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасини абадийлаштириш, унинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва жаҳон миқёсида тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорда белгиланишича, 2026 йилдан ҳар икки йилда бир марта эстрада санъати бўйича Ботир Зокиров номидаги халқаро кўрик танлови ўтказиб борилади.
Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳрида Ботир Зокиров мемориал музейи ташкил этилади. Шунингдек, унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий фильм яратилади. 2021 йилда Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланганди.
Ўша йилда Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилди. Унинг номидаги миллий мукофот таъсис этилди, илмий ва бадиий асарлар, ҳужжатли фильм ва спектакллар яратилди. 2024 йил май ойида Тошкентда Ботир Зокиров ҳайкали очилди.
 
       
       
       
       
 
                      
                                
                                
                                 
                            .jpg) 
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
 
                