Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича дунёда нечанчи ўринда?
«Speedtest Global Index» 2025 йил июнь ойидаги маълумотлари асосида дунё мамлакатларининг интернет тезлиги бўйича эгаллаган ўринларини эълон қилди.
Ўзбекистон ушбу рўйхатда жаҳон рейтингида 103 давлат орасида 71-поғонада қайд этилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда мобил интернетнинг ўртача тезлиги 55,78 Мбит/секундни ташкил этган. «Speedtest Global Index» маълумотларига кўра, Қозоғистон мобил интернетнинг ўртача тезлиги бўйича МДҲ мамлакатлари орасида биринчи, Ўзбекистон эса 3-ўринни эгаллаган.
Мобил интернетнинг ўртача тезлиги бўйича дунё рейтингида БАА 546,14 Мбит/секунд кўрсаткич билан биринчи ўринда қайд этилган. Ундан кейинг ўринда 517,44 Мбит/секунд билан Қатар иккинчи, 378,45 Мбит/секунд кўрсаткич билан Қувайт учинчи поғонадан жой олган.
Кучли ўнликда Баҳрайн (236,77 Мбит/с), Бразилия (228,89 Мбит/с), Болгария (224,46 Мбит/с), Жанубий Корея (218,06 Мбит/с), Хитой (201,67 Мбит/с), Саудия Арабистони (198,39 Мбит/с) ҳамда Дания (196,27 Мбит/с) жойлашган.
Рейтингнинг энг қуйи поғонасида Эсватини 18,36 Мбит/секунд билан 101-поғонада, Беларусь 17,97 Мбит/секунд билан 102-ўринда ҳамда Боливия 13,192 Мбит/секунд билан 103-ўринда қайд қилинган.