Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Ўзбекистон паспорти жаҳонда 74-ўринда қайд этилди
Ўзбекистон паспорти эгалари 62 та мамлакатга визасиз кира олади.

Henley Passport индекси дунёнинг энг кучли паспортлари рейтингини янгилади. Унда Ўзбекистон паспорти 74-ўринда қайд этилган.
Мамлакат 2024 йилда 80-ўриндан жой олганди. Минтақа давлатлари ичида Қозоғистон фуқароларининг паспорти энг кучлиси деб топилди. Қўшни республика фуқаролари 79 та давлатга визасиз кира олади.
Марказий Осиё давлатларининг рейтингдаги ўрни қуйидагича:
Қозоғистон – 63-ўрин (79 та давлатга визасиз режим);
Қирғизистон – 73-ўрин (63 та давлатга визасиз режим);
Ўзбекистон – 74-ўрин (62 та давлатга визасиз режим);
Тожикистон – 80-ўрин (56 та давлатга визасиз режим);
Туркманистон – 85-ўрин (49 та давлатга визасиз режим).
Рейтингда биринчи ўрин Сингапурга тегишли. Осиё давлати кетма-кет иккинчи йил паспорт бўйича рейтингни бошқариб келмоқда. Мамлакат ўз фуқароларига 193 та давлатга визасиз кириш имкониятини яратган. Иккинчи ўринда Япония ва Жанубий Корея жойлашган. Ушбу давлатлар фуқаролари 190 та мамлакатга визасиз бора олади. Ундан кейинги поғоналар Европа мамлакатлари томонидан банд қилинган.



