Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Жаслиқ қамоқхонасининг собиқ маҳбуси Чўян Маматқулов яна қамалди
Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

"Каримов замонининг собиқ сиёсий маҳбуси Чўян Маматқулов яна қамалди. Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани судининг ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган Чўян Маматқулов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан айбланган.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовни судга бериши ортидан танилган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг собиқ зобити Чўян Маматқулов 2012 йилнинг августида Жиноят кодесининг 8 та моддаси билан айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва жазо муддатининг аксар қисмини Жаслиқ лагерида ўтаган эди. 2018 йилнинг баҳорида янги сиёсат туфайли муддатидан аввал озод қилинган Маматқулов кейинчалик тўлиқ оқланган эди.
Жамиятимизга Маматқуловнинг адвокатлари мурожаат қилиб, жиноят иши терговининг бир томонлама олиб борилгани, жиноят иши материалларида далиллар сохталаштирилгани ҳақида хабар берди. Олий суд негадир судланувчининг аппеляция шикояти бошқа вилоятда кўрилиши ҳақидаги аризаларни эътиборсиз қолдирмоқда.
Олий суд жиноят ишининг бошқа вилоятда кўрилишини таъминласа, адолатдан бўларди", дейди Ташанов.



