Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати раҳбари Қизлархон Хўжаева маълум қилди.
Самолёт Урганч аэропортига фавқулодда қўнган. Жорий йилнинг 19 июль куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Истанбул — Тошкент йўналиши бўйича парвоз вақтида чақалоқ туғилди.
Тақдим этилган маълумотга кўра, парвоз давомида йўловчилардан бирида муддатидан олдин туғуруқ бошланган. Бортда бўлган икки нафар шифокор экипаж билан ҳамкорликда зарур тиббий ёрдамни тезкорлик билан кўрсатган.
Экипаж командири қарори билан самолёт Урганч аэропортига фавқулодда қўнган, у ерда она ва янги туғилган ўғил болани шифокорлар кутиб олишган.