Сўнгги янгиликлар
Фанлар академияси асаларининг яширин “душмани” кимлигини аниқлади
Мурожаатлар Президентгача етиб бормаяпти, ёхуд енгилган курашга тўймас…
Терговчи ва судьянинг хатоси – «хато», оддий фуқароники эса – «жиноят»ми?
"Уч қаҳрамон" бозоридаги ёнғинда 74 млрд сўм зарар кўрилган
“Афросиёб” тезюрар поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўлчилар узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Янги Тошкент метро линияси 2026 йилда қуриб битказилади
Ўзбекистон юқори даромадли давлат бўлиши учун 100 йил керак
Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Анталия қирғоқларидан сўнгги эллинистик-илк Рим даврига оид жуда яхши сақланган кема қолдиқлари топилди.

Кумлужа туманидаги Адрасан яқинида 33-46 метр чуқурликдан топилган кема қолдиқлари мутахассислар томонидан жаҳон сув ости археологиясидаги янги кашфиёт сифатида баҳоланмоқда. Унинг сопол идишлар, косалар ва товоқлардан иборат юки 2000 йил давомида сув остида қолганига қарамай, деярли ўз ҳолатини йўқотмаган.
Ҳалокатга учраган “Керамик кема” ўша даврда Ўрта ер денгизида кенг ишлаб чиқарилган юзлаб шарқий сигиллата сопол буюмлари, юқори сифатли қизил сирли идиш-товоқлар ташиган. Ушбу кашфиёт, тахминан 25 хил дизайнга эга бўлган, ниҳоятда мустаҳкам керамика идишлари билан илмий жамоатчиликни ҳайратда қолдирди. Керамикалар ташиш пайтида ҳимоя қилувчи қатлам сифатида эҳтиёткорлик билан лой билан қопланган ва устма-уст жойлаштирилган. Ушбу қадимий техника 2 минг йил ўтиб ҳам қум қатламлари остида деярли мукаммал ҳолатда сақланишига ёрдам берди. Керамика қолдиқлари ўзининг ғайриоддий сақланганлиги билан дунёда ноёб ва ягона ҳисобланади.
“Товоқ ва косалар асл ранглари ва юзаки тузилишлари билан бугунги кунгача сақланиб қолган бўлиб, бу 2 минг йил олдинги ишлаб чиқариш ҳамда қадоқлаш техникалари ҳақида қимматли маълумотларни тақдим этмоқда”,- деди кемани кўздан кечириш учун сувга махсус шўнғиган Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой. У қолдиқларни “нафақат Туркия учун, балки бутун дунёнинг умумий маданий мероси учун улкан аҳамиятга эга бўлган кашфиёт” деб баҳолади ва ҳозирда асарлар Ҳудудий реставрация ва консервация лабораториясида эҳтиёткорлик билан сақланаётганини таъкидлади.
Сув ости тарихини намойиш қилувчи янги музей
Ушбу ноёб кашфиётни бутун дунё билан баҳам кўриш мақсадида Туркия, олдин эълон қилинганидек, Кемер-Идирос ҳудудида махсус Акдениз суости археология музейини барпо этади. Вазир Эрсойнинг сўзларига кўра, бу музей Туркиянинг маданий барқарорликка оид келажакка йўналтирилган визёнини акс эттиради. Дизайн босқичи якунланди ва қурилиши жорий ойда бошланиши режалаштирилган. Бундан ташқари, Анталия археология музейи “Тунги музейлар” лойиҳаси доирасида бу ёз соат 22:00 гача очиқ бўлади. Музейнинг бир қисми сув ости археологиясига бағишланади.
Маданий меросни муҳофаза қилиш мажбуриятини олган Туркия сўнгги вақтларда археология соҳасида жаҳон етакчисига айланди. Мамлакат 2024 йилни “Келажак учун мерос” лойиҳаси доирасида “Археологиянинг олтин даври” деб эълон қилди, бу лойиҳа бутун мамлакат бўйлаб тўрт фасл давомида археологик тадқиқотларни кенгайтиради. Ушбу ташаббус доирасида ўтган йили қазиш ишларининг сони 765 тага етган бўлса, 2026 йилга келиб бу кўрсаткични 800 тага етказишни мақсад қилмоқда.
Ҳам илмий, ҳам туризм нуқтаи назаридан муҳим кашфиётлар
Туркиянинг маданий меросини муҳофаза қилишга қаратилган ушбу кенг қамровли визён денгиз остида ҳам йўлга қўйилиб, Туркияни сув ости археологиясида кашшофга айлантирмоқда. 2025 йилдан бошлаб Туркия президент фармони билан тўртта қазиш ишлари, учта музей бошчилигидаги сув ости қазишмалари ва учта қўшимча сув ости тадқиқот миссиясини йўлга қўйиш орқали денгиз археологиясига тизимли ва барқарор ёндашувини мустаҳкамлади. Вазир Эрсой, “Биргина Патарадан Мерсингача бўлган йўлни ўзида 400 дан ортиқ кема ҳалокати аниқланди. Олимларимиз бу жойларда шиддат билан текширув ишларини олиб бормоқда. Бу кашфиётлар нафақат илмий нуқтаи назардан муҳим, балки туризм учун ҳам катта имкониятлар яратади”, деди.
Ҳар бир кема қолдиғи Туркиянинг денгизчилик тарихига янгича нуқтаи назар тақдим этади. Сув ости археологияси ва бой табиий шўнғиш майдонларининг уйғунлиги Туркияни денгиз тадқиқотлари бўйича глобал марказга айлантирмоқда. Хусусан, Эгей денгизи соҳиллари ва Турк Ривиераси йил давомида қулай сув ҳарорати, юзлаб сертификатланган шўнғиш марказлари ва тажрибали мураббийлари билан ғаввосларни ўзига жалб қилади.
Дунёнинг энг яхши 10 шўнғиш масканлари қаторига кирувчи Анталянинг Каш шаҳри, Эгей ва Ўрта ер денгизининг туташган нуқтаси бўлган Муғланинг Фетҳие ва Бодрум шаҳарлари, Гелиболу тарихий сув ости паркига мезбонлик қилаётган Чанаккале – ушбу соҳиллар энг жонли шўнғиш масканлари сифатида ажралиб туради. Бодрум сув ости археологияси музейи каби муассасалар ҳам сув остидаги кашфиётларни Туркия жамоатчилиги билан баҳам кўришда муҳим рол ўйнайди.



