Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
«Тожикистон туризмни ривожлантириш борасида Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда» — Тожиддин Жўразода
Жўразода Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги амалий ва аниқ мақсадларга қаратилган ҳамкорлик жуда мустаҳкам эканлигини алоҳида айтиб ўтди.
30 ноябрь куни «Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркасида иштирок этаётган Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Тожиддин Жўразода билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Тожиддин Жўразода Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги амалий ва аниқ мақсадларга қаратилган ҳамкорлик жуда мустаҳкам эканлигини алоҳида айтиб ўтди.
Қолаверса, томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган «Битта тур – бутун ҳудуд» дастури асосида Марказий Осиёни хорижий бозорларда ягона туризм маскани сифатида тарғибот қилиш ўз самарасини бераётгани ва ушбу йўналишдаги ишларни кенгайтириш лозимлигини таъкидлашди.
Шунингдек, учрашув давомида кейинги йил Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессияси доирасида Марказий Осиёга бағишланган алоҳида кўргазма ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги билдирилди.
«Бу нафақат Ўзбекистон учун, балки бутун Марказий Осиё учун тарихий ҳодисадир. Шунинг учун биз ўзбекистонлик биродарларимиз билан елкама-елка туриб, Бош ассамблея муваффақиятли ўтиши учун бор кучимизни сафарбар қилишга тайёрмиз», – деди Т. Жўразода.
Т. Жўразоданинг сўзларига кўра, ҳозирда Тожикистонда туризм соҳасида қатор реформаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда ва шу мақсадда, ҳудудда туризм соҳасида етакчи бўлган Ўзбекистоннинг тажрибасига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, туризм соҳасида давлат бошқаруви, меҳмонхона ва бошқа турдаги жойлаштирув воситалари, соҳадаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва хизматлар сифатини ошириш механизмлари, кадрларни тайёрлаш тизими яқиндан ўрганилмоқда.
Учрашув якунлари бўйича томонлар қўшма туристик йўналишлар бўйлаб икки томон мутахассисларини жалб қилган ҳолда экспедиция ташкил этиш, туризм таълими ва ҳунармандчилик соҳасида қўшма дастурларни амалга ошириш, талабалар алмашинуви ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш, инфотурлар ташкил этишга келишиб олдилар.