Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
«Ўзларингизга яхши бўлмайди» – Оқдарё ҳокимлиги фермерлар пилла режасини топширишга мажбур эканлигини айтган «зам» ҳокимнинг ҳаракатларини оқлаб чиқди
«Ўзларингизга яхши бўлмайди» – Оқдарё ҳокимлиги фермерлар пилла режасини топширишга мажбур эканлигини айтган «зам» ҳокимнинг ҳаракатларини оқлаб чиқди
 
                    Effect.uz томонидан Оқдарё тумани ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Обод Шодмоновнинг фермерларга пилла режасини бажариш бўйича босим ўтказиш ҳолати кузатилган лавҳа эълон қилинди.
Оқдарё ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдириб, бу лавҳада келтирилган айрим фактлар Шодмоновга нисбатан туҳмат деб қаралишини маълум қилди.
Обод Шодмоновнинг видео лавҳада келтирилган фермер хўжаликларига юборган овозли хабарида «пилла режаси» деб 2025 йил ҳосили учун фермер хўжаликлари ҳамда пиллачилик кластери ўртасида тузилган шартнома назарда тутилиб, гапирилган. Шунингдек, тузилган шартномага асосан мазкур фермер хўжаликлари пиллачилик кластеридан ипак қурти боқиш учун олдиндан бўнак пулларини ҳам олишган.
Бироқ, пилла қабул қилиш мавсуми бошланганида айрим фермер хўжаликлари томонидан тузилган шартномага асосан пилла хом ашёси етказиб бериш ўрнига олинган ипак қуртини нобуд қилиб, шартнома шартларини бажармасдан келмоқда.
Тайёрловчи корхоналар ҳамда хўжаликлар ўртасида тузилган намунавий шартноманинг 5.1-бандига кўра агарда, хўжалик тайёрловчи корхонага шартномада кўрсатилган миқдорда ҳамда белгиланган сифат кўрсатгичларида пилла хом ашёсини етказиб бермаса, тузилган шартнома сўммасининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланганлиги боис, хўжаликларга иқтисодий зарар эканлиги сабабли ўринбосар томонидан «ўзларингизга яхши бўлмайди» деб айтилган.
Бундан ташқари Президентнинг 2024 йил 30 декабрдаги «Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-465-сонли қарорининг 8-иловасида «Дала четлари ҳамда каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларда 2025 йил 1 апрелгача экин экмаганлик ва йил давомида маҳсулот етиштирмаганлик учун ер солиғини 3 карра ставкада ҳисоблаш тўғрисида Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш» тўғрисида берилган топшириқ ижроси юзасидан фермер хўжаликлари томонидан қарор талаблари бажарилмаслиги уч карра солиқ солинишига сабаб бўлиши ва бунинг натижасида хўжалик раҳбарларига зарар эканлигини назарда тутиб, ҳоким ўринбосари «Солиқ уч карра кўпаяди» деб гапирган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилган шахснинг кимлиги очиқланмаганлиги ва мурожаат аноним бўлганлиги сабабли «пилла учун пул талаб қилмоқда» деган важларини исботловчи далиллар йўқлиги боис ўз исботини топмади ва мазкур важлар туман ҳокими ўринбосари О.Шодмоновга нисбатан туҳмат деб қаралиб, туҳмат қилиш ёки ёлғон маълумот тарқатиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Effect.uz тез орада бу муносабатга муносиб жавоб қайтаради.
 
       
       
       
       
 
                      
                                
                                
                                 
                            .jpg) 
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
 
                