Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида гепатит C'га қарши дори воситасининг 2025 йилдаги илк партияси етказилди.

Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди. Қайд этилишича, ушбу инсонпарварлик лойиҳаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонда C гепатитини 100 фоиз даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида амалга оширилган.
Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси ва Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида, умумий қиймати 114 минг 829 АҚШ долларига тенг 31 та қутида 7440 дона бўлган C гепатитига қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг беғараз инсонпарварлик кўмаги сифатида тақдим этилишига эришилган.
Мазкур дори воситалари 31 май куни «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси самолётида Шарм аш-Шайх–Тошкент авиайўналиши бўйича Ўзбекистонга олиб келинган.
Дорилар мамлакатда C гепатитини 2030 йилга қадар бартараф этиш бўйича миллий дастурга асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институтига тақдим этилади.
Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, 2023-2024 йилларда Миср ҳукумати томонидан мамлакатга C гепатитига қарши курашиш учун умумий вазни 12,4 тонна бўлган «Daklatasvir» ва «Sofosbuvir» дори воситалари 27 партияда инсонпарварлик кўмаги сифатида берилган.
Мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 1,4 миллион АҚШ долларига тенг.



