Qidirish

20:57 / 2025-05-14 1959 0 Жамият

Тиғиз иш графигига қарамасдан кутубхона ва театрга ташриф буюрган китобсевар ва санъатга ошуфта ҳоким – Навоий делегацияси Татаристонда

Татаристон Республикаси маркази Қозон шаҳрида бугундан "Россия - Ислом олами: KazanForum" XVI Халқаро иқтисодий форуми ўз ишини бошлади.  Унда дунёнинг юздан ортиқ мамлакатидан, аниқроғи 103 та давлатдан делегациялар иштирок этмоқда. Улар қаторида Ўзбекистон Республикаси, хусусан Навоий вилояти делегацияси ҳам қатнашмоқда. Вилоят ҳокими Нормат Турсунов Татаристон сафарининг илк кунида тиғиз иш графигига қарамасдан Республика Миллий кутубхонасига ташриф буюрди.

world-news

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги масъуллар Форум доирасида "Татаристон Республикаси муниципалитетлар Кенгаши" Ассоциациясида Татаристон Республикаси Қурилиш, архитектура ва турар-жой-коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Владимир Кудряшев, "Татаристон Республикаси фазовий режалаштириш институти" ДБМ директори Олег Григорьев, "Татинвестгражданпроект" ДУК бош директори ўринбосари Анжелика Мелентьевалар билан учрашди.

Вилоят ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегация Татаристон Республикасида "Россия - Ислом олами: KazanForum" XVI Халқаро иқтисодий форумида иштирок этди.

Шунингдек, Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов қаерда бўлмасин, аввало ўша ернинг кутубхонаси билан қизиқиши, Навоий шаҳрида қад ростлаётган янги Ахборот кутубхона маркази фаолияти ҳам дунёнинг таниқли ва йирик кутубхоналаридан маълум маънода андоза олиниб тикланаётганлиги кўпчиликка аён. Татаристон сафарининг илк куни ҳам тиғиз иш графигига қарамасдан Республика Миллий кутубхонасига ташриф билан давом этди.

Татаристон Республикаси Миллий кутубхонаси узоқ тарихга эга. Кутубхона маҳаллий библиофил ва маҳаллий тарихчи Иван Алексеевич Второв тўпламига асосланган бўлиб, унда 903 ном ва 1908 жилдлик китоблар ва даврий нашрлар мавжуд. 1844 йилда жамоат кутубхонасини ташкил етиш мақсадида Второвнинг шахсий коллекцияси шаҳарга унинг ўғли томонидан ҳадя қилинади, бироқ 10 йилдан сўнггина, яъни 1865 йил 24 январга келиб шаҳар жамоат кутубхонаси фаолияти бошланади.

1934 йилда Марказий Кутубхона вилоят кутубхонасига, 1941 йилда республика кутубхонасига айлантирилган ва республикада кутубхоначиликка услубий раҳбарлик қилиш маркази вазифасини олган. 

1991 йил кутубхона тарихида муҳим йил бўлди: у Миллий Кутубхона мақомини олди. Бугунги кунда Миллий Кутубхона миллий ва республика, Россия ва хорижий матбуотнинг асосий давлат китоб депозитарийси, кўп функцияли кутубхона, ахборот-тадқиқот муассасаси, маданий, библиографик ва услубий марказ ҳисобланади. Кутубхона  татар халқи маданиятини тарғиб қилиш маркази, республика ҳақидаги татар китоблари ва адабиётларини йиғиш, сақлаш ва тарқатиш функцияларини бажарадиган дунёдаги ягона оммавий кутубхонадир. Кутубхона фондига 3 миллион 200 минг нусхадан ортиқ ҳужжатлар киритилган.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегациянинг Татаристондаги навбатдаги манзили "УРАМ" парки бўлди.

"УРАМ" — қандай парк?

2018 йилда Қозондаги турли кўча маданияти ва ижодий тенденциялар вакиллари ягона жамоа - УРАМга жам бўлишади. Татарчада "Урам" "кўча" маъносини англатса, кенгроқ олганда бу сўз «Urban Art Movement» инглизча  иборасининг қисқартмаси бўлиб, "Шаҳар бадиий ҳаракати" деган маънода қўлланади.

Жамият кўча маданиятини оммага ва профессионал майдонларда тарғиб қилиб, шу жумладан экстремал парк қуриш ташаббуси билан чиққан. Натижада, 2020 йилда Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов ва Татаристон Республикаси ёшлар ишлари вазирлиги кўмагида худди шу номдаги УРАМ боғи қурилиб, Қозондаги энг машҳур жойга айланган. 

УРАМ — Казанка дарёси қирғоғини ривожлантириш стратегиясининг бир қисми сифатида очилган илк парк. Ёпиқ экстремал парк концепцияси Legato Sports Architecture архитектура-қурилиш компанияси ва КОСМОС бюроси консорциумида ишлаб чиқилган.

Нормат Турсунов бошчилигидаги Навоий вилояти делегацияси Қозондаги йирик қурилиш компанияларидан бири "Унистрой" фаолияти, хусусан унинг қурилиш майдонлари ва қуриб битирилган объектлари билан танишди. 

Қарийб 28 йил давомида қулай турар-жой мажмуалари, маҳаллалар, тижорат мажмуаларини яратаётган компания Татаристон Республикасида биринчиликни эгаллаб, Россиядаги девелопер компанияларнинг ТОП-25 талигига киритилган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш