Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
«Қўйлиқ» деҳқон бозори ёпилмаслиги маълум қилинди
Илгари муқобил савдо жойларини тайёрлаш зарурати туфайли тўхтатилган «Қўйлиқ» бозори ҳудудининг бир қисмини қайта қуриш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Унинг фаолияти оптималлаштирилмоқда, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги. Қайд етилишича, ҳозир бозор янада тартибли ҳолга келтирилган — тадбиркорлар учун жойлар яратилди ва ҳудуддаги ишлар фаол давом этмоқда. Барча ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда, шу билан бирга, савдо фаолияти ҳам тўхтатилмаган.
«Бозор ёпилмаяпти, балки унинг фаолияти оптималлаштирилмоқда — тартиб ўрнатиш, санитария шароитларини яхшилаш, инфратузилмани янгилаш ва умумий хавфсизлик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, келгусида жорий этиладиган рақамлаштирилган тизим солиқ тўловларининг шаффофлигини таъминлаш имкониятини яратади. Бу эса, ўз навбатида, яширин иқтисодиётнинг бозордаги таъсирини камайтиришга ёрдам беради», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, тизимли қарор қабул қилиниб, бозор халқаро ва замонавий шаҳар стандартларига мос ҳолга келтирилмоқда.