Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Шамсиддин Тожиев Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди
Билдирилишича, бугун, 30 апрель куни Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси қарорига асосан Шамсиддин Мамарежабович Тожиев Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилган.
 
                    Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида фаолият юритиб келаётган Шамсиддин Тожиев бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақида Судьялар олий кенгаши хабар берди.
Ўз навбатида Судьялар олий кенгаши қарори билан Шамсиддин Тожиев судьялик ваколат муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг раиси лавозимига тайинланган. Кенгаш қарори 2025 йил 1 майдан кучга кириши белгиланган.
Маълумот учун, Шамсиддин Тожиев 2019 йилнинг октябрь ойида 10 йил муддатга Олий суд судьяси лавозимига сайланганди.
У 1979 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос. 2001 йилда Тошкент давлат юридик институтининг бакалавр босқичини, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтининг магистратура босқичини тугатган.
Шамсиддин Тожиев меҳнат фаолиятини Олий судда маслаҳатчи лавозимида бошлаган ҳамда фаолияти давомида Олий суднинг турли лавозимларида ишлаган.
 
       
       
       
       
 
                      
                                
                                
                                 
                            .jpg) 
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
 
                