Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Истанбулдаги зилзила сабаб Ўзбекистон фуқароси вафот этгани маълум бўлди
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу фожиавий ҳолат Истанбулда содир бўлган зилзила вақтида юқори қаватда турган фуқаронинг кучли қўрқув ҳолатига тушиши натижасида юз бергани айтилмоқда.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий маълумотларга таяниб хабар беришича, 2025 йил 23 апрель куни Истанбул шаҳрида яшаган юртдошимиз юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этган.
«Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда», — дейилади консуллик хабарида.
Аввалроқ Туркиянинг Истанбул вилояти Силиври туманида 6,2 балли ер қимирлаши қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди. Мамлакат Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (АФАД) маълумотларига кўра, бугун, 23 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 12:49 да содир бўлган силкинишнинг эпицентр Мармара денгизи ҳудудида, шаҳар марказидан тахминан 40 км жануби-ғарбда жойлашган.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий маълумотларга таяниб хабар беришича, ҳодиса оқибатида жиддий вайронагарчилик ёки ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Фақат бир фуқаро бинодан чиқиб кетиш пайтида жароҳат олган.
Қайд этилишича, асосий силкинишдан сўнг бир неча афтершоклар кузатилган, улардан энг кучлиси 5,3 магнитудада бўлган. Ҳокимиятлар аҳолини зарар кўрган биноларга кирмасликка ва хавфсизлик чораларига амал қилишга чақирмоқда.
Истанбул губернаторлиги маълумотига кўра, зилзила туфайли ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Аммо 151 нафар фуқаро қўрқув сабаб баландликдан сакраган ҳолда тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган
«Уларда ҳеч қандай ҳаётий хавф йўқ», дейилади хабарда.
Шунингдек, Фатиҳ туманида ташландиқ бино қулаб тушгани хабар қилинмоқда. Таъкидланишича, мазкур ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган.
Хабарда қўшимча қилинишича, Бош консулхона Туркия фавқулодда хизматлари билан доимий алоқада бўлиб, вазиятни кузатишда давом этмоқда. Ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
«Қўшимча маълумот келиб тушган тақдирда, Бош консулхона белгиланган тартибда дарҳол маълум қилади», деб ёзади консуллик матбуот хизмати.



