Qidirish

00:51 / 2025-04-24 83 0 Ҳодисалар

Қонун кучи етмаётган — "Қонунсизлар"!

Хабарингиз бор, EFFECT.UZ расмий YouTube саҳифаси орқали Пискент туманида амалга оширилган ижро ҳаракатлари юзасидан суриштирув эълон қилган эдик. 2 кун давомида видеонинг кўришлар сони 100 мингдан ортди.

Бу сафар ушбу суриштирувнинг кейинги тафсилотлатларини баҳам кўрмоқчимиз. Ўрта Чирчиқ МИБнинг талабномааси асосида «REAL AGRO COTTON»га 12 000 тонна техник чигит ва 1200 тонна тола сақлаш мажбурияти юклатинганди ҳамда ижро ҳаракати 10 кун муддатга қолдирилганди. Аммо ушбу мажбурият билан танишган «REAL AGRO COTTON» ходимлари мажбуриятдан бўйин товлаб, маҳсулотни сотиб юбормоқда. МИБнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, қонунда белгиланган жазодан ҳам қўрқаётгани йўқ.

world-news

Тонналаб маҳсулотлар Республиканинг турли вилоятларига чиқиб кетмоқда. Суд қароринини эса жамият менсимаётгандек. Кўриб турганиздек, МИБнинг талаби ҳам, расмий огоҳлантиришини ҳам четлаб ўтмоқда. Худдики, ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган-у, 10 кун ичида маҳсулотни сотиб юбориш учун заминдек.

Ўрта Чирчиқ МИБ бўлимига «PAXTAKOR SIFAT YOG'» ишчилари бўлаётган жараёнлардан адолат излаб борганлиги тўғрисида маълумотлар келиб тушди. Ҳолатда айтилишича, завод фаолияти маҳсулот йўқлиги сабабли тўлиқ ҳолатда ишламаётганлиги, ишчилар завод банкрот ҳолатига келиб қолишидан хавотирда эканлиги ва МИБнинг харакатларига гуёки «REAL AGRO COTTON» га замин бераётгани ҳақида важлар келтирган.

Яқин кунларда EFFECT.UZ жамоаси эксклюзив суриштирув устида ишламоқда. Аслида қандай бўлган? Агробанкнинг роли бу ерда нимадан иборат? Миллий Гвардия нима учун суднинг қарорига ҳам тўсқинлик қилиб, кимнинг буйруғини бажармоқда? "Катталар"нинг аралашуви ортида кимлар турибди? Ҳаммаси ҳақида батафсил суҳбатлашамиз, бизни кузатишда давом этинг.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш