Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
UzAuto Motors сотилади
UzAuto Motors, Ўзметкомбинат ва яна 29 та корхонанинг давлат акциялари халқаро маслаҳатчилар иштирокидаги аукционга қўйилади.
Бу ҳақда жорий йилнинг 21 апрель куни қабул қилинган “Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни халқаро бозорларда хусусийлаштириш тўғрисида”ги Президент қарорида сўз боради.
Қарорга кўра, давлат иштирокидаги 29 та йирик корхона устав капиталидаги акциялар пакетини (улушларни) нуфузли халқаро профессионал консультантларни жалб қилган ҳолда оммавий савдоларга чиқарилади. Шунингдек, давлат иштирокидаги 12 та йирик корхона устав капиталидаги акциялар пакетининг халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказилади.
Ушбу қарор давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банклари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, уларни хусусийлаштириш орқали хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш мақсадида қабул қилинган.
Қуйида савдога чиқариладиган корхоналарнинг сотиладиган улуши билан келтирилган:

Бундан ташқари, Давлат активлари агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 декабрга қадар профессионал консультантлар, халқаро молия ташкилотларининг экспертларини жалб этган ҳолда 2030 йилгача давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш стратегияси ишлаб чиқилади.