Qidirish

20:05 / 2025-04-21 31 0 Дунё

Қуёш, денгиз, тарих ва ҳашамат. Анталия дунёга нимаси билан машҳур?

Анталия Турк Ривиераси бўйлаб Ўрта Ер денгизига қараган мафтункор курорт шаҳри бўлиб, ўзининг олтин қумлари, кўмкўк осмони ва мовий сувлари билан барчанинг севимли дам олиш масканига айланган. 

world-news

Туркиянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган ушбу шаҳар 300 кунлик қуёши ва ёқимли иқлимга эга бўлиб, ёзги саодатни излаётганлар учун йил давомида бетакрор муҳит тақдим этади. Бу машҳур қирғоқ марвариди нафақат денгиз ва қуёш билан ўзига жалб қилади, балки дунёдаги энг тоза пляжларнинг фахрий йўлбошчисидир. Анталия энг кўп 233 та Мовий байроқ сертификатига эга пляжлари билан жаҳон рекордини ўрнатди.

Олтин қуёш, майин қумлар ва биллурсувлар….

Ёз фаслида сайр қилиш истаги инсонни беихтиёр денгиз томон чорлайди. Анталия сифатли хизмати ва хавфсизлиги учун нуфузли Мовий байроқ мукофотига сазовор бўлган. Анталиянинг табиий бойликларини сақлаб қолиш мажбурияти ҳар бир пляжнинг энг юқори барқарорлик стандартларига риоя қилинишини таъминлайди. Шаффоф сувлар, тоза қум парчалари ва яхши сақланган табиий муҳит, буларнинг бари гўё ёрқин қуёш нурида чўмилгандай мусаффо.

Анталиянинг Алания, Сиде, Манавгат, Финике, Кемер, Калкан, Каш ва бошқа кўплаб диққатга сазовор шаҳарлари сокин, гўзаллиги ва тозалиги билан эътиборни тортади. Булар орасида Патара, Клеопатра, Капуташ, Лара ва Конялти пляжлари ўзига хослиги билан ажралиб туради. Ушбу пляжлар, шунингдек, адреналинга бой турли хил сув спортлари учун идеал жойлардир. Каш нафақат Мовий байроқли пляжлари, балки шўнғин (дайвинг, шўнғиш) учун ҳам Туркиянинг, ҳам дунёдаги энг яхши марказлардан биридир. Қолаверса, Анталияда шамол сёрфинги ва кайтсёрфинги ҳам кенг тарқалган активитилардан, чунки Алания табиати, ёқимли шамоллари ва гўзал денгизи бу қизиқарли спорт учун жуда қулай ҳисобланади. Бу ерда яна парашютдан сакраш, чанғи учиш ва ҳаттоки каноэда учиш каби спорт турларини синаб кўриш ва унутилмас тажрибаларга эга бўлиш мумкин.

Тарих, ҳашамат ва барқарорлик

Анталиянинг табиийлигини сақлаб қолган пляжлари жаҳон даражасидаги қулайликларни таклиф қилувчи меҳмонхоналар, кўнгилочарпарклар, гольф майдонлари ва гурме ресторанлари каби ҳашаматли курортлар билан ўралган. Шунингдек, кўплаб қадимий жойлар ва тарихий қишлоқлар мавжуд. Масалан, Ликия цивилизацияси харобалари жойлашган ва “боқий аланга” деб номланган Чимера ва Қадимги Олимпос шаҳри тарих ихлосмандларининг албатта кўриши керак бўлган жойлардир. Худди шундай, Туркиянинг энг узун (18 км) пляжларидан бири Патара пляжи ва Ликия Иттифоқининг тарихий пойтахти Патара антик шаҳри сўлим табиат қўйнида олис тарих бўйлаб саёҳатга чорлайди.

Соғлом ва хавфсиз туризм хизматлари билан ажралиб турадиган Анталиянинг Мовий байроқли пляжлари ҳам барқарор табиий мувозанатга ҳисса қўшади. Ушбу пляжлардаги табиатни муҳофаза қилиш бўйича энг муҳим ишлардан бири “cаретта cаретта” тошбақаларидир. Йўқолиб кетиш хавфи остида турган бу денгиз тошбақалари омон қолиш учун тоза пляжларга интилади. Белек, Патара ва Чирали каби шаҳарнинг Мовий байроқли пляжлари хавфсиз кўпайиш майдонини таъминлайди, масалан, қўриқланадиган уялар, пляж ёритиш тизимининг доимий назорат остида бўлиши ва хабардорлик дастурлари каби қатъий муҳофаза чоралари. Кўпайиш даврида ҳатто тошбақаларнинг ҳаёт йўлига гувоҳ бўлиш мумкин.

Тиниқ мовий денгиз бўйида дам олиш, сув спорти билан шуғулланиш ёки шунчаки ажойиб табиатдан завқланиш ва унутилмас тажриба - буларнинг бари Анталиянинг Мовий байроқли пляжларида мужассамдир. Шу билан бирга Ўрта ер денгизининг денгиз маҳсулотларини татиб кўришни ва жонли тунги ҳаётдан баҳра олишни унутманг!

Изоҳлар 0

Фикр билдириш