Сўнгги янгиликлар
Президент таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди
Наманган шаҳар ҳокими ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлашни сўради
"Катталар"нинг босимида қолган суд қарори
Футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида қарор чиқарилди
Сув хўжалиги ёки пул хўжалиги: Катталарнинг ваъдалари сувга қўшилиб оқиб кетдими?
Райҳоннинг «Яхшимасми» қўшиғида шеърдан муаллиф рухсатисиз фойдаланилгани аниқланди
Фермерларга босим ортмоқдами?
Ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлган эркакнинг шахсига аниқлик киритилди
"Катталар"нинг босимида қолган суд қарори
Ўрта Чирчиқ тумани Мажбурий ижро бюроси Пискент туманида жойлашган Пискент «Пахта Тозалаш» АЖга ташриф буюрилди...

Суд қарорига асосан «Real Agro Cotton»дан «Paxtakor Sifat Yog’» МЖЧ фойдасига 12 000 тонна техник чигит ва 1200 пахта мажбурий тартибда ундириш чоралари кўрилди аммо вазият МИБ ходимлари киришига қаршилик билан бошланди.
Қоровул МИБнинг киришига қаршилик қилган бўлса, маҳсулот олиб чиқишга Миллий Гвардия ходими аралашди. «Real Agro Cotton»нинг Агробанкдан карзи борлиги сабабли, маҳсулотни қўриқлаш Миллий Гвардияга шартнома асосида топширилганини иддао қилишди. Бундан ташқари, МИБ ходимларининг қонуний ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатишди.
Адвокат томонидан жамоат тартибини сақлаш учун 102 қисқа рақами орқали ИИБ ходими сўралди лекин вазият яхшиланмади. Банкни «давлат ташкилоти» деб атайдиган ИИБ ходимидан нимани кутиш мумкин ахир. Майли фукционал вазифасига бу кирмайди. Бироқ жамоат тартибини сақлаб беради деб ўйласак, жамоат тартибини сақлаш учун эмас Миллий Гвардияга адвокатликка келгандек туюлди.
Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган суд қарори барча ташкилотлар ва фуқаролар учун баробарлиги фуқаролик кодексида ҳам кўрсатиб қўйилган. Шартнома асосида обектнии қўриқлаётган Миллий Гвардия ходимлари суднинг қарорини ҳам тан олишмади. Ўзлари ҳам шартнома асосида обектни қўриқлаётганини исботловчи бирон ҳужжатни тақдим этолмади. Етманига ходими унга жараён ҳақида хабар берган бўлса-да, асословчи ҳужжатларни олиб келмагани жараённи жигаллаштирди. Наҳотки раҳбар сифатида бунчалик лоқайдликка йўл қўйиш мумкин.
Жамоат тартиби сақлаш учун чақирилган ИИБ ходими эса ўзи жамоат тартибини бузиб тамаки чекиб юргани, жараённинг энг даҳшатли жойи бўлди. Кимсан ИИБ ходими камига «ПАХТА ТОЗАЛАШ» пункитида шу ишни қилмоқда. Ҳолатни кўриб «Янги вазир келиб шундай сиёсат олиб бормоқдами ёки вазирни сиёсатини оёқ ости қилмоқдами?» деган ўйга толасан киши.
Ижро ҳаракатлари давомида суд қарорлари ижросига қаршилик кўрсатган Миллий Гвардия ходимларига нисбатан қонунда белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилди. «Real Agro Cotton» раҳбарига «ПАХТА ТОЗАЛАШ» АЖ ҳудудидан маҳсулотларини сақлаш ва чиқармаслик тўғрисида талабнома тузилди. Бироқ сақлаш ҳамда чиқармаслик тўғрисида огоҳлантирилган ва таништирилган бўлса-да, ҳудуддан маҳсулотлар олиб чиқиб кетилмоқда. Қонунларни четлаб ўтаётган куч нима эканлигини эса ҳеч ким тушунмаяпти. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, «Бу масалага ҳокимликдан аралашув» деб таҳмин қилинмоқда. Тадбиркор Миллий Гвардия ва ИИБнинг ҳатти-харакатларига нисбатан юқори маъсуллар томонидан чора кўрилишини илтимос қилишмоқда.



