Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 9

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 96

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 187

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 216

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 193

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 319

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 293

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 267

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

14:54 / 2025-04-18 696 0 Дунё

АҚШ ва Украина ер ости бойликлари бўйича келишувга эришди

АҚШ ва Украина фойдали қазилмалар бўйича келишувга эришганини тасдиқловчи меморандумни имзолади. Бу ҳақда Украина бош вазирининг биринчи ўринбосари, иқтисодиёт вазири Юлия Сириденко маълум қилган.

world-news

«Бугун биз АҚШ билан иқтисодий шериклик тўғрисида қўшма битим томон қадам қўйдик. Украина ва АҚШ жамоаларимизнинг конструктив ишини ва ҳар икки халқимиз учун манфаатли бўлган келишувни якунлаш ва тузиш ниятини тасдиқловчи меморандумни имзолади», деб ёзди у ижтимоий тармоқларда.

Вазирнинг қўшимча қилишича, келишув матни устида ишлашни якунлаш, уни имзолаш, сўнгра ҳужжатни парламентларда ратификация қилиш қолган.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон ва Киев келгуси пайшанба, 24 апрель куни нодир металлар бўйича келишув имзолашини айтганди.

Март ойи бошида Қўшма Штатлар ва Украина Америка томонининг Украинада фойдали қазилмаларни қазиб олишда иштирок этиши тўғрисидаги битимни имзолай олмади. Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Доналд Трамп ва Владимир Зеленский Украинадаги келишув мавзусида низога бордилар. Сўнгра, Трамп ижтимоий тармоқларда Зеленский ҳали можарони тинч йўл билан ҳал қилишга тайёр эмаслигини ёзган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш