Сўнгги янгиликлар
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
АҚШда Чарли Кирк суиқасдида гумонланувчининг сурати эълон қилинди
Ўзбекистонда 27 минг гектардан зиёд майдон дала ёнғинларида зарар кўрди
Навоийда пахта териш хизматига ажратилган субсидия пуллари тўлаб берилмаган. Фермерлар кенгаши масъулларга чора кўриш бўйича Бош прокуратурага мурожаат киритди
Навоий вилоят ҳокимлиги реестрни тақдим этган бўлсада, субсидия ажратилмаган. Кенгаш Бош прокуратурага субсидия ажратилмасдан қарор талабини бажармаган «Агробанк» ва Жамғарма масъулларга нисбатан қонуний чоралар кўришни сўраб мурожаат киритган. Кенгаш субсидия ажратишни қисқа муддатда кўриб чиқишни сўрамоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрда “Пахта хомашёси етиштирувчиларини молиявий қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 574-сонли қарорига асосан 2024 йилда барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хомашёсини йиғиб териб олиш хизмати баҳосининг 20 фоизи, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисмини жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш белгиланган.
Қарорга асосан Навоий вилоят ҳокимлиги томонидан тақдим этилган тасдиқланган реестрга асосан Жамғарма икки банк иш кунида субсидияни пахта етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига (23410) тўлаб бериш учун тегишли тижорат банкларига маблағларни ўтказиб бериши, тижорат банки пахта етиштирувчиларнинг асосий ҳисоб варағига ўтказиб бериши лозим эди.
Вилоят ҳокимлиги тегишли ташкилотлар билан биргаликда пахта териш машиналари томонидан терилган пахта хомашёси ҳақида пахта етиштирувчилар кесимида реестрини 2024 йил 1 декабргача тасдиқлаб, Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ва “Агробанк” АТБга тақдим этилган.
Бироқ, Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва “Агробанк” АТБ томонидан Қарор талаблари бажарилмасдан пахта териш машиналари йиғиб териб олиш хизмати учун субсидиялар реестрга киритилган пахта етиштирувчиларга тўлиқ ажратилмаган.
Шу боис, Фермерлар кенгаши 10 апрель куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ва «Агробанк» АТБга пахта етиштирувчилар кесимида тасдиқланган реестрга мувофиқ, субсидия ажратиш масаласини қисқа муддатда кўриб чиқиш бўйича хат билан чиққан. Шунингдек, Кенгаш Бош прокуратурага субсидия ажратилмасдан қарор талабини бажармаган «Агробанк» ва Жамғарма масъулларга нисбатан қонуний чоралар кўришни сўраб мурожаат киритган.



