Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
ЎзТест электромобиллар текшируви бўйича видео эълон қилган блогерни жазолаттирмоқчи
Ижтимоий тармоқларда Пискент полигонида электромобилларнинг текшируви билан боғлиқ видеолавҳа ва хабарлар тарқалмоқда.
Ушбу видеолавҳаларда “ичкарида” электромобилларнинг ҳеч нимаси текширилмаслиги ва вақт ўтказиб чиқариб юборилиши айтилган.
Мазкур хабар ва видеолар юзасидан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасаси (ЎзТест) муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларга сиздирилган видеода 2024 йилнинг ноябрь ойидаги ҳолат акс этган бўлиб, у ҳозирги текширувлар билан мутлақо боғлиқ эмас. Текширувлар ўтказилмаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
“Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасаси жамоатчилик фикрини чалғитадиган мазкур лавҳани нотўғри талқин қилган ҳолда кенг оммага тарқатган блогер фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли органларга мурожаат қилишимизни маълум қилади”, дейилади муносабатда.